Ўзбекистонда чет эл валюталари курси кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 21 август кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Бу ҳақда qalampir.uz сайти хабар бермоқда.

Фото:Sputnik

Унга кўра, бир АҚШ доллари 7803 сўм, 79 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 13 сўм 59 тийинга қимматлади.

Евро курси эса 36 сўм 57 тийинга кўтарилиб, 1 евро 8925 сўм 19 тийинни ташкил этди.

Бир Россия рубли нархи 115 сўм 70 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 63 тийинга қимматлаган.

Қозоғистон тенгеси 21 сўм 60 тийинни, 1 Қирғизистон соми 112 сўм 78 тийинни, 1 Тожикистон сомони 828 сўм 78 тийинни ташкил этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Даккадаги ёнғин натижасида ўн минг киши бошпанасиз қолди

Бангладеш пойтахтининг қашшоқлар яшовчи мавзесида чиққан ёнғин натижасида камида ўн минг киши бошпанасиз қолди, дейилади “INTERFAX.Ru”нинг хабарида. Ёнғин тезда кенг қамров ...

Ақшда ўзбекистонлик аёл 150 млн долларлик фирибгарликни амалга оширгани аниқланди

АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик фирибгарлик схемаси фош қилинди, деб ёзади Gulf Lifestyle Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалесга таяниб. Ундан етган зарар қарийб 150 ...

Ўзбекистонда хориж валютасини ноқонуний айирбошлаш учун жарима миқдори оширилди

Хориж валютасини ноқонуний равишда айирбошлаш учун жарималар миқдори оширилди. Бу ҳақда «Spot»га таяниб, “Соф.уз” сайти хабар берди. «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин ...