«Ўзбекнефтгаз» Алишер Султоновнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Алишер Султонов

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Kun.uz’га хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг аҳволи жиддий хавф остида эмас, ҳозирда унинг ҳолатини шифокорлар назорат қилиб туришибди.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ, унинг ҳолати яхшиланмоқда ва у тез орада ишга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 август куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти кортежи Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинганди.

Аниқлик киритилишича, Бекобод туманига кетаётган кортеж Деҳқонобод МФЙ яқинида аварияга учраган. Ушбу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосари, Алишер Султонов жароҳат олган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Дамас» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кортежга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра ...

Бекободда кесак кўтарган олтовлоннинг бири қамоқда, яна бири прокуратурада сўроқда, учтаси дом-дараксиз. гапиришга ҳадди сиққан олтинчиси эса «оққўрғончаси»га тушунтиряпти

Оққўрғондаги ариққа тушган олтовлон суратидан сўнг ижтимоий тармоқларда катта-катта кесакларни кўтариб олган бошқа бир олтовлоннинг сурати пайдо бўлганди. Кейинроқ сурат ...