Абдулла Арипов Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонларига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Газета.uz» сайти маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сешанба куни марҳум шоира Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюриб, 18 август куни ҳаётдан кўз юмган шоирнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳукумат раҳбари диний арбоб, июн ойида вафот этган Тошкентнинг собиқ бош имом хатиби Анвар қори Турсунов хонадонида ҳам бўлди.