Ўзбекистон ДХХси Чегара қўшинлари «Озодлик» радиоси хабарини рад этди

 

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

ДХХ Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги «Водил» ўтказиш пунктидаги навбатлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари «Озодлик» радиоси сайтининг Қирғизистон билан чегарада навбатлар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Чегара қўшинлари вакили «Газета.uz”га хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятини Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан боғлаб турувчи «Водил» ўтказиш пунктини кесиб ўтиш 11 соат вақт олмоқда.

Фото «Озодлик» радиоси.

ДХХ Чегара қўшинлари вакили мазкур пункт тўхталишларсиз ишлаётгани (ўтказиш қобилияти суткасига 8000 кишидан ортиқ бўлиб, кунига 6000−6500 киши кесиб ўтмоқда) ва навбатлар кузатилмаётганини маълум қилди. Контроллерлар иш ўрни 8 дан 12 кишига оширилган бўлиб, айни вақтда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларини кесиб ўтиш 10−15 дақиқани олмоқда, дея таъкидлади Чегара қўшинлари вакили.

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

««Озодлик» эълон қилган навбат тасвирланган фото исталган жойда олинган бўлиши мумкин, аммо «Водил”да эмас», — деди ДХХ ЧҚ вакили «Водил» ўтказиш пункти фотосуратларини тақдим этар экан.

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

Ҳозирда икки давлат ўтказиш пунктларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг чегараларни қулай кесиб ўтишлари учун шароитларни яратишдан иборат. Ушбу ишлар ҳам ҳар икки томондан ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатмайди, деди Чегара қўшинлари вакили.

Манба:«Газета.uz» 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) ...

Москвада ушланган тожикларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилгани айтилмоқда (видео)

РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши (ИХК) РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахнинг жанубий шарқидаги “Москва” савдо марказида ...