ҚУРБОН ҲАЙИТИ САЙИЛГА АЙЛАНДИ

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2018 йил 21-август Қурбон ҳайити куни ва уч кун 21, 22, 23-август кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Бундан Ўзбекистон фуқаролари жуда ҳам хурсанд. Мен Чўян  Маматқулов бугун амакиваччам Ғанижон билан Косон тумани Пудина қишлоғида жойлашган Қусам шайх зиёратгохига бордик. Қусам шайх зиёратгоҳи жойлашган ерда маҳалла қабристони ҳам бор. Қабристон обод. Қусам шайх зиёратгоҳига асосан Косон туманининг Пудина, Бойғунди, Оброн, Ғишмон, Қорабайир, Мудин, Эсабой қишлоғининг жуда кўп аҳолиси келишган. Чунки илгари уларнинг ота-боболари, оналари, момолари Қусам Шайх қабристонига қўйилган.

Шу жумладан менинг марҳум отам Маматқулов Охман ҳам Қусам шайх қабристонига қўйилган. Мен ҳам амаки укам Ғанижон билан бирга отам учун дуои-фотиха қилдик.

Зиёратгох атрофи сайилгохга айланиб кетган. Халқ, асосан ёшлар, болалар, кекса ёшдаги момо ва боболар ҳам боришган.   Зиёратгох атрофида нишолда пишириб сотувчилар, кабобчилар, савдогарлар кўп. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш учун жуда ҳам кўп милиция ходимлари ва давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари Қусам шайх зиёратгохига сафарбар қилинган.

Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 0615 да бошланди, беш юздан зиёд одам Қурбон ҳайити намозида қатнашди, деб мен билан суҳбатлашган Қусам шайх зиёратгохини нозири Бадриддинов Эломон айтиб, менга муаллифи Аслиддинхон Тожиддинхон ўғли бўлган Қусам шайх ҳақида чиқарилган рисоласидан бир нусха берди. Энди қисқача Қусам шайх хазратлари ҳақида рисоладан парча келтираман: XI асрнинг охири (1198-1199) ва XIII-асрнинг ўрталарида (1336-1338) йилларда яшаган ислом оламидаги шайхлардан бири ибн Мухаммад Қусам Шайхнинг фаолияти Пудина қишлоғи билан бевосита боғлиқдир. Чунки Қусам шайх Туркистонда Ахмад Яссавий хонадонида туғилган бўлса ҳам, умрининг деярли юз йилини Пудинада ўтказди, шу ерда осудаликка юз тутди. У Яссавий хазратлариниг неваралари Гавҳари Шахноз бегимдан бўлиб, (ота тарафи Бухоролик Ҳусайн Шайх авлодидан бўлиб, Хонзода Мухаммад Хожадир) оилада 5 та ўғил дунёга келган. Қусам шайх тўнғич ўғил бўлган. Қусам шайх укалари Мансур Мухаммад ва Исхоқ Мухаммадлар билан араб мамлакатларига бориб, билимларини оширишган. Мансур Мухаммад Балх подшохининг илтимоси билан пирлик қилиш учун Балх шаҳрида қолади. Исхоқ Мухаммад Миришкорга боради. Ўша даврда Чингизийлар уруши бўлаётган давр бўлиб, Исхоқ Мухаммад урушда шахид бўлади. Унинг қабри ҳам Қусам шайх зиёратгохидадир. Қусам шайхнинг хизматлари сабабли кўплаб илм масканлари Пудина қишлоғида қурилиб, кўп илм толиблари, шу жумладан Саййид Амир Кулол, Шамсиддин Кулол, Хўжа Ориф Ревгароний, Баховуддин Нақшбандий ва бошқалар Пудина мактабида Қусам шайхдан таълим олишган.  Улуғ шоир Абдурахмон Жомий ўзларининг “Нафосат ул-унс” асарида “ Мухаммад Қусам Атойи туркий шайх бўлиб, Ахмад Яссавийнинг авлодидандур”  маълумот берган.

Ҳозирда Қарши-Косон магистрал йўлидан Қусам шайх зиёратгохига тўғри олиб борувчи  йўл қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Сайилгохда ёзнинг барча мевалари бор. Бозорда деҳқончилик маҳсулотлари арзон, Нишолда 7-8 минг сўм атрофида, узумлар 4-5 минг сўм экан.

Мен Оброн қишлоғида яшовчи Исломов Давлат ака билан куннинг ярмида учрашиб сўрашиб қолганимда, у киши Косон жомеъ масжидига Қурбон хайити намозини ўқиш учун борганлигини, Ички ишлар ходимлари ва давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари кўплигини, ёшларни масжидга киритишмаганлигини, кимнинг қўлида сумкаси бўлса, хавфсизликни таъминлаш учун масжидга сумкаси билан қўйишмаганлигини,  1500 лар чамасида одамлар Қурбон хайити намозини ўқиш учун Косон жомеъ масжидига келишганлигини айтди. Қурбон хайити куни муносабати билан барча одамлар бир-бирларини ҳайит байрами билан табриклашиб, яхши тилакларини билдиришмоқда. Ёш қизлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, янгитдан тўй қилиб, келин олган хонадонларга келин кўришга боришмоқда. Менинг ҳам гўзал қизларим Юлдуз ва Сурайё ҳам дугоналари билан яқинда кўчамизда келин олган қўшиларимиз Рахмон ака ва Толиб акаларнинг хонадонига бориб, янги келинни келин саломини эшитишганлигини мароқ билан менга ва онаси Дилоромхонга сўзлаб беришди. Қариндошлар бир бирини йўқлашиб, овқатлар қилиб бориб, ҳол-аҳволларини сўрашмоқдалар. Мен ҳам оилам билан Қуйи Оброн қишлоғида яшовчи қайнотам Рустам бобо ва қайнонам Ойшахар момони йўқлаб, совғалар бериб кедик. Бизнинг қишлоқда ва маҳаллада Қурбон ҳайити байрами чинакам сайилга айланди.

Муаллиф:Чўян Маматқулов 

2018 йил 21- август

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...

“мулкдор” тақдим этади: калтакланган директорлар ва ўзтв танқид қилган фотима отин (аудио)

Бундан буён "Мулкдор" сайти томонидан куннинг муҳим хабарлари, воқеалар ва ҳодисаларга муносабатларга бағишланган аудио дастур тақдим этиб борилади.  (more…)

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400