Икки ойна– икки муаммо

Ёхуд, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида мижозларга нега эътиборсиз?

Миллий авиакомпаниямизда  сўнгги пайтларда бўлаётган ўзгаришлар кишини қувонтиради.

Аэропортларимизнинг реконструкция қилиниши, биноларнинг  замонавий жиҳозлар билан  бойитилиши, қолаверса, энг сўнгги русмлардаги учоқларнинг  Ўзбекистонимиз осмонида парвоз қилаётганлиги кўнгилларга ифтихор ҳиссини тўлдиради.

Аммо,  сўнгги даврларда дунёда  техник тараққиёт конкрет шахс баркомоллигидан олдинлаб кетаётгани, бу эса аста-секинлик билан жиддий муаммоларни келтириб чиқарадиганлиги борасида ташвишли бонг урилаяпти.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонимиз  Миллий авиакомпанияси ҳам бундай холатлардан мустасно эмас.

Масалан, 16 август куни Тошкентда  Марказий авиакассалар биносида  билет олиш учун №4 кассага навбатга турдим. Соат 11 дан 40 минут ўтган эди.

Олдимда 10-12 одам бўлиб, кассир негадир секин ишлар, ва охир оқибат 13 дан 10 дақиқа ўтганида мендан олдин икки мижоз қолганида кассир қиз, тушлик бўлди, дея, дарчани ёпиб, кетди.

Албатта, кассир ҳам одам, у ҳам овқатланиши керак, қолаверса, ойна рўпарасида  тушлик вақти соат 13 қилиб ёзилган эди.

Шу пайт ёнимиздаги №3 кассага ходим келиб ўтирди ва иш бошлади. Бизга ҳам шу кассага ўтишни  айтишди.

Орқамдаги кутаетган 5 та мижоз билан №3 кассага ўтаётсак , у ерда 5-6 фуқаро, биз навбат кутиб турибмиз, сизлар биздан кейин турасиз, деб  даъво қила бошлашди.

Камина билан олдин турганлар, ахир сизлар  ходим йўқ жойда навбат қилиб турибсизлар, бу тўғри эмас, деб ,даъво қилишдилар.

Ўртада шовқин бошланди.

Шовқинга етиб келган икки навбатчи оломонни тинчлантиришга ҳаракат қилди.

Охир-оқибат, бир- у томон, бир биз томон  чипта оладиган бўлдик.

Шу ўринда савол туғилади: одатда  бирон-бир сабаб хизмат ўрнини тарк қиладиган ходим мижозларига кетиш вақтини айтиб, тўрттами, беш-олтитами, туринглар, бошқаларга улгуролмайман, деб огоҳлантиради.

Аммо, афсуски, №4 кассадаги хоним негадир бундай қилмади.

№3  кассада  каминадан олдин туриб билет олмоқчи бўлган хонимнинг  норозилик қилиб, кассир билан анчайин тортишганлиги хунобимизни янаям  оширди.

Маълум бўлишича, опа ўзига ва қизига 18 август кечки рейс Нукусга билет олмоқчи. Тўлови пластик карточкада , хусусий корхона ҳисобидан.

Кассир опага, хусусий корхонадан қизингизга ишончнома олиб келишингиз керак, дейди.  Опа эса, хусусий корхона ўзимники бўлса, мен унинг бошлиғи бўлсам, бу эса қизим бўлса, нега ишончнома сўраяпсиз, тушунмадим, дейди.

Опа яна, олдинлари ҳам кўплаб  қизи билан учганлигини, лекин ҳеч қачон ишончнома сўрашмаганини айтади.

Анча сўз олишувлардан кейин кассир чиқиб кетиб, бироздан кейин келдида, ишончнома талаб қилинмаслигини аниқлаганлигини айтиб, опага керакли билетларни расмийлаштириб берди.

Шу ўринда савол туғилади: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниямиз  Марказий кассаси ходими нега оддий холатдаги оддий нарсани тушунолмайди?

Майли, тасодифдир, янги ходимдир, лекин нега компьютер замонида, ҳаво йўллари барча тизимлари компьютерлашган бир пайтда, юзага келиши мумкин бўлган баъзи холатларга жавоблар ёзилиб, ходимлар  компьютерига киритиб қўйилмайди?

Охирги сўз ўрнида: шовқинга келган икки ходимга, кассалардаги икки воқеани қисқа тушунтириб, бу ерга бошқа давлатлардан қанча одамлар келиб-кетаяпти, йўк жойдан шовқин чиқиб, мана , уятга қоляпмиз.  Бошлиқларингга  муаммо нимада эканлигини  айтинглар, деб илтимос қилдим.

Аммо, улар хали бери бундай холатларни майда нарсалар, деб  ҳисоблашадиёв, ва шу сабаб ҳам раҳбариятига айтмайди-ёв деган андишага бориб, ушбуларни коғозга туширдим.

Солижон  Абдурахмонов, мустақил журналист, Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев обидхон қорини оқлайдими?

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий веб сайтидаги "Қидирувдаги шахслар" рўйхатидан таниқли уламо Обидхон қори Назаров ҳақидаги маълумотлар олиб қўйилган. Маълумотларнинг ...

Тошкентда норасмий ишлаётган 50 минг киши аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 49 610 нафар меҳнат шартномаси тузмай ишлаётган фуқаролар аниқланди, деб ёзади телеграмдаги ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400