Энг кўп сотилган автомобиллар

Мутахассислар дунё бўйича энг кўп сотиладиган автомобиллар рўйхатини тузди, – деб хабар беради РИА Новости “Автостат” тадқиқот агентлигига таянган ҳолда.

Фото:Sputnik

2018 йилнинг биринчи ярми якунига кўра энг кўп сотилган автомобиль -Toyota Corolla. Атиги олти ой ичида ушбу моделнинг 611 минг донаси сотиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич билан солиштирилганда сотиш ҳажмида деярли ўзгаришлар йўқлиги ойдинлашади.

Иккинчи ўринда -Ford F-Series. Ярим йил ичида 537 минг дона сотилган. Бу эса 2017 йилга нисбатан уч фокўрсатки эканини англатади. Учинчи ўринда -Volkswagen Golf – 442 минг автомобиль сотилган. Илғор бешликда Honda Civic ва Toyota RAV4 автомобиллари ҳам бор (425 минг ва 409 минг автомобиль). Рўйхатнинг илғор ўнлигига Volkswagen Tiguan, Volkswagen Polo, Honda CR-V, Toyota Camry ва Chevrolet Silverado автомобиллари ҳам кирган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий автомобилларимиз мана шундай халқаро рўйхатларда қачон карвонбошилик қиларкан? Бизнингча, монополия устун бўлган жамиятда миллий маҳсулотлар жаҳон бозорида эмас, ички бозорда ҳам илғор ўринларга эга бўла олмаса керак.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзавтосаноат» учун ққс жорий этилиши билан бюджет қўшимча 443 млн долларга эга бўлади

 «Ўзавтосаноат» компанияси корхоналари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилиниши муносабати билан бюджетга солиқ тўловларини 443 млн долларга оширади, деб ...

Қаҳрамон прокурор. ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш учун руминча намуна

Порахўрликка қарши қандай курашиш лозим? Агар бу ишни уддалаш саволга жавоб беришдан кўра қийин эканига ишонсангиз, қуйида руминиялик оддий прокурор аёлнинг фаолиятига назар ...

“ҳоким комбайн бермагани сабаб фермернинг ўрилмаган буғдойи ёниб кетди”

  ​"Жиззах вилояти Зафаробод туманида 2-бўлим "Қудрат" фермер хўжалигида 20 гектар ғалла бор эди. Афсус ўт тушди, ҳаммаси ёниб, кул бўлди. Ўт ўчирувчилар етиб келганича ...