УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ – “БАРЧА ШЕЪРЛАРИНГИЗ ҲАЙВОНЛАР ҲАҚИДА ЭКАН”

Рауф Парфи

1994 йилнинг охирлари эди. Рауф ака бизникида анча кун тургандилар. У киши бор жойда албатта бирор-бир ҳангоматалаб воқеа, гап-сўзлар бўларди. Шулардан биттаси ёдимда қолган.

Бир кечаси  Яҳё Тоға билан Шўралисойлик Маҳмуджон деган йигит  келишганди. Биз тонггача ўтириб чиқдик. Турли мавзуларда суҳбатлашдик, шеърлар ўқидик. Маҳмуджон жуда қизиқувчан йигит экан. Кўп саволлар беравериб Яҳёнинг хотирасини синаб кўрмоқчи бўлди:

-Яҳё ака ўткан йили Чоршамъ ака шу ерда ўғилларига тўй қилганларида сиз ҳам шеър ўқиган эдингиз-а?

-Ҳа! Биринчи бўлиб Рауф ака ўқигандилар. Энг охирида мен гапирган ва шеър ўқигандим.

-Ў, роса мазза қилган эдик.Мен ўйнайверибман-ўйнайверибман. Охири ўчиброқ қолган эканман, кўп  воқеалар эсимда йўқ,-дея Рауф ака қўшиб қўйдилар.

Маҳмуджон Яҳёни яна сўроққа тутди.

-Ўшанда от ҳақида шеър ўқиганмидингиз?

-От ҳақида? Ёдимда йўқ. Ўқимаган бўлсам керак. Тўй ҳақидаги шеъримни ўқиган эдим шекилли. Лекин “Тойчоқ”  деган шеърим бор. Умуман  у шеър от ҳақида -да.

Маҳмуджон барибир ўзига маъқул жавобни олмоқчи бўлди.

-Яна қанақа ҳайвон ҳақида шеърингиз бор?. Аниқ эсимда, тўйда қайсидир ҳайвон ҳақида шеър ўқигандингиз.

  • Э, ҳайвонлар ҳақида шеърларим кўп. Яна Рауф ака ҳақларида ўнта, Муҳаммад Юсуф, Жамол Хумий, Азиз Абдураззоқ, муаллимим,  жўраларим ҳақида шеърларим бор.

Яҳё рўйхатни яна давом эттираётган эди.

-Бўлди, бўлди, – дедилар Рауф ака. – Барча шеърларингиз ҳайвонлар ҳақида  экан. Қани шу учун битта отайлик.

Биз аввал роса кулишиб олдик. Кейин қадаҳлар жаранглади.

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

 

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 33-қисм

33 Ярим кечаси Тарлонни жабдуқлаб миндим. Обширга от қўйдим. Обшир қишлоғи кунботарида оқ тупроқли адирлар, тепалар мўл. Ана шу тепалар нишабида камарлар мўл. Тарлонни ана шу ...

Чингиз айтматов:қиёмат 24-қисм

— Ҳар бир одам ўзига ўхшаган бошқа бирон одам устидан ҳокимлик қилиш учун ўлиб-тирилади. Сен бундан мустасно эмассан, Рим нойиби. Ҳаммадан ёмони ҳам шунда. Сен, ахир дунё ...

Эсон бўлсақ кўришармиз

13. ЭСОН БЎЛСАҚ КЎРИШАРМИЗ Тошкандга келишнинг йигирманчи кунидан қутидор Марғилонға қайтиш фикрига тушди. Ҳожи ва Отабеклар яна бир неча ҳафта қолишға қистасалар ҳам, ...