Ислом Каримов хатоларини такрорламаслик учун ҳам, уни шахсиятини ман қилмаслик керак

ОАВларида тарқалаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон янги ҳокимияти мамлакат ахборот тизимида Ислом Каримов номини тилга олмаслик борасида яширин кўрсатма берибди.

Ислом Каримов

Маълумки, тараққиёт ва миллий ҳамжиҳатликни кўзловчи давлатлар, жамиятда парокандаликни олдини олишга, ҳурфикрликни таъминлаган ҳолда миллий ҳамжиҳатликни парваришлашга интилишади. Сабаби, тарих минг марталаб гувоҳ бўлганки, жамиятдаги турфахиллик эҳтиросли тус олганда, чуқур парокандаликка асос солади. Парокандалик эса, кўпинча жиддий сиёсий инқирозларга, давлатнинг йиқилишига ёки парчаланишига, фуқаролик урушларига сабабчи бўлган.

Агар эътибор берсангиз, бугунги демократияларда, сайловлар жамиятни фрагментлаштириб, тақсимлаб ташлайди. Ва сайловлар тугагач, давлатдаги энг обрўйли сиёсатчилар миллий ҳамжиҳатлик, одамлар орасидаги ўзаро ишончни тиклашга ва кучайтиришга ҳаракат қилишади. Фаровон жамиятларнинг замирида одамлар ўртасидаг ишонч ва мўътадил инсоний муносабатлар иқлими туради. Парокандалик – сиёсий экстремизмнинг фундаменти ҳисобланади.

 

Ўтган даврда, Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатида “дихотомик фикрлаш” устун бўлди. Дихотомия – оқ ва қора, яхши ва ёмон, бизникилар ва улар, дўст ва душман каби мутлақ категорияларни назарда тутади. Агар янги ҳокимият Ислом Каримов номини тилга олмаслик борасида буйруқ берган бўлса – бу жуда катта сиёсий хато бўлибди. Ислом Каримов – зиддиятли шахс эди, унинг Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги хизматлари-ю хатоларини унутиш, ўчириш – хато ҳисобланади. Хотираси ўчирилган миллат ва давлат, хатоларни такрорлашдан ташқарига чиқа олмайди.

 

Ислом Каримов – Ўзбекистон давлатчилигидан, миллатнинг замонавий тарихидан ажратилиб олиниши мумкин бўлмаган шахс ҳисобланади. Яхши тасаввур қиламанки, ўтган даврда Ислом Каримовга ўта салбий қарайдиган жамият қатлами шаклланди. Лекин, Ислом Каримов хатоларини такрорламаслик учун ҳам, уни шахсиятини ман қилиш эмас, у даврдаги сиёсатни очиқ, самимий ва эҳтиросларсиз ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш керак бўлади. Янги ҳокимият жамиятдаги эҳтиросли, одамларни ҳар тарафларга бўлувчи воқеа, ходиса ва шахслар борасида очиқ ва самимий бахс-мунозара, миллий диалог ва миллий ярашув сиёсатини олиб бориши керак эди. Бу сиёсатни бошлаш ҳали ҳам кеч эмас.

 

Жумладан, Ислом Каримов шахсияти ва фаолияти борасида, янги ҳокимият, жамиятда мўътадил фикр алмашиш муҳитини шакллантиришга ҳаракат қилиши лозим бўлади: собиқ президент тарафдорлари ҳам, уни танқидчилари ҳам ўз фикрларини эмин-эркин айтсин. Бу ўриндаги давлатнинг вазифаси – бу бахс мунозаралар тинч, ҳақоратларсиз, таҳдидларсиз, қаттиқ эҳтиросларга берилмасдан ўтсин, томонлар бир-бирини ҳурмат қилсин. Ўтган даврда жамиятнинг фикр алмашиш тажрибаси ривожланмади, диалог бўлмади. Энди эса, янги ҳокимият жамиятда диалог маданиятини ривожлантириши лозим бўлади. Акс ҳолда, янги ҳокимият ҳам собиқ маъмуриятнинг хатоларини икки марта такрорлаган бўлади. Биринчи марта – дихотомик фикрлашда. Иккинчи марта, кейинги маъмурият келганда – унутилишга, асосли/асоссиз танқидларга маҳкум бўлганда.

Муаллиф:Камолиддин Раббимов

Манба:Facebook

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдўғон финляндия билан швециянинг натога қўшилишига қаршилигини билдирди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти аъзоси - Туркиянинг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндия билан Швециянинг ташкилотга қарши эканлигини, уларнинг аризасига нуқта ...

Толибон ҳаракати душанбе билан бишкекни тинчлик учун мулоқот қилишга чақирди

Афғонистон раҳбарлигидаги Толибон ҳаракатининг Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик можаросида ҳалок бўлганидан “афсусланганини” билдириб, томонларни “муаммони мулоқот орқали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400