Милиция ходимлари қандай ҳолатларда резина таёқларни қўллаш ҳуқуқига эга?

Қонунчиликка мувофиқ ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолатларда резина таёқларни қўллаш ҳуқуқига эга:

Фото: Sputnik

👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;

👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;

👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;

👉 қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;

👉 зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда;

👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда;

👉 муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйишда.

❗️ Бунда одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.

❗️ Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади (уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент ...

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган ...

Олий суд 8 мамлакат фуқароларини ақшга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400