“ДЕПУТАТЛИКДАН КЕТСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ЯХШИ БЎЛАДИ”- деди Сенатор…

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев навбатдаги селектор йиғилишида, яна молия тизимини танқид қилдилар. Селектор йиғилишида туман молия бўлимлари, аниқроқ айтадиган бўлсам, “острогожскаялар” ҳали ҳам борлиги айтилди. Албатта, мен ҳам ўз фикримни айтмоқчи бўлиб ичимдагини, юзага чиқармоқчи бўлиб, Попнинг холати юзасидан фикрлашмоқчиман. 

Олимжон Тухтаназаров

Тўғри, Бюджет ташкилотларининг ишлари фақат молия бўлими билан боғлиқ бўлади. Мен Наманган вилояти Поп тумани мисолида айтадиган бўлсам, туманга Республика ишчи гуруҳи аҳолини муаммо ва камчиликларини ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини ўша заҳоти кўргани, халкимизни жуда ҳам рухлантирди. Мен ҳам бир неча йиллардан буён ечилмай, хал этилмаётган муаммолар юзасидан, ишчи гуруҳ раҳбари У.С.Исмоилов номига ариза билан мурожаат этдим. Ишчи гуруҳ аъзоларининг сўзларига кўра, мени аризада келтирган муаммоларим “Йўл харитасига” киритилибди. Бироқ, 25 та ечилиши шарт бўлган муаммолар, бу менинг ўзим кўрган ва аҳолининг учрашувларда айтган ва аризалари юзасидан хал этилиши керак бўлган муаммолардир. Йўл, газ, сув, электр энергияси, ишчи ўринлар, сел тошқинини олдини олиш, тиббиёт ва қатор бошқа муаммоларни бартараф этиш лозим. Тўғри, Ғурумсарой МФЙ 2018 йил ” Обод маҳалла” дастурига тушган. Бироқ, маҳаллани айланиб чиқсангиз бармоқ билан саналгудек иш қилингани йўқлигига амин бўласиз. МФЙ чизмаси билан танишганимизда кўпгина тушинмовчиликлар келиб чиқадики, бу маҳаллий аҳоли билан келишмаган холда қилинганлиги яққол кўриниб туради. Биргина мисол, қурилмоқчи бўлган, котеж ва уйлар , МТМ биноси учун танланган ерлар аҳолига кўпгина ноқулайликлар келтириб чиқаради. Йўл, канализация, таббий газ, ичимлик суви хатто, ер участкаларини суғориш муаммолари ечилмаган. 

“Обод маҳалла” дастури бўйича Туман ҳокимининг ўринбосари Рустам Эргашов билан суҳбатлашганимда, қилинадиган ишлар режаси билан таништирди. Аммо, бу ерда маблағ масаласи, яни бузиладиган уй ва бошқа субъектларга тўлов масаласи очиқ қолган. Барча аҳолининг уйлари ўз маблағлари билан таъмирланишини ,керак бўлса кредит беришни айтган ҳоким муовини кам таъминланганларга ёрдам берилишини ҳам айтиб ўтди. Бироқ, молия – маблағ масаласи қийинлигидан кўчалар асфальт бўлмас эмиш, нега ахир кўчалар асфалт бўлмаса унда қандай обод қишлоқ бўлади десам, “Президент айтди, энди йўллар асфальт бўлмайди, бетон йўл бўлади” деди ҳоким муовини Р.Эргашов. Ғурумсарой қишлоғи йўллари барчасига 30-40 йил олдин асфальт ётқизилган. Қишлоқни обод қилиш керак бўлса, унда кўчаларни йўлларини таъмирлаш керак. Мактаблар, боғчалар ,транспорт йўллари асфальтми, асфалт бетонми қилиниши шарт. Бир суткада 7300 та транспорт юрадиган Дўстлик кўчаси йўллари обод бўлмас экан. Лекин, Дўстлик кўчаси Ғурумсарой қишлоғининг юзи ҳисобланади-ку, 1,5 км 12 метр кенгликда бўлса, қолган 3,5 қолган йўлни кенгайтириш лозим. Муаммолар юзасидан юқори ташкилотларга қилган мурожаат ва аризаларимиз натижасиз қолмоқда. Тўғри, ҳар нарса маблағга боғлиқ бўлади. Юқорида айтганимдек фуқароларни қийнаётган муаммолар юзасидан бир неча бор депутат сўрови юбордим. Афсус, Ҳоқимият ва мутассади ташкилотлар ҳеч қандай чоралар кўрмаётгани, бафарқликдан ўзга нарса эмас. Менга жуда кўп тазиқлар бўлди. Хали ҳам давом этмоқда. Бир холат юзасидан фуқароландан мурожжат тушди. Туман молия бўлими мудири ва ҳокимнинг иқтисодиёт бўйича ўринбосари эр- хотин ҳисобланишади.
Бевосита бўйсунувчидир. МКнинг 79-моддасига муовиқлиги тўғрисида аниқлик киритиш мақсадида юқори ташкилотларга хат билан ўзимни исм ва фамилиям билан мурожаат этганман.

16 декабр 2017 йил эди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишига, Поп туман молия бўлими мудирини менинг устимдан ёзган аризаси муҳокамасига чақирдим. Йиғилдиш бошланишидан олдин ХДП депутати М.Парпиев ва ХДП депутати ва Сенатор М.Мақсудовлар мени бир хонага олиб кириб, мендан депутатликдан кетишимни сўрашди ва талаб қилишди. Акс холда, шармандаларча депутатликдан хайдашларини, сессияга муҳокамага қўйишса ёмон бўлишини айтишди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида муҳокама чоғида ёзилган ариза билан таништирилмадим. Фақат мазмуни борасида далолатнома ўқиб берилди халос. ХДПдан сайланган депутатлар “нима учун сиз ҳақингизда аризалар кўп тушмоқда” деб сўрашди. Молия бўлимини ишидаги хатоликларни, мактаб ва МТМ смета бўйича адратилган пулларни “ечиб” олаётганлигини сабабларини сўраб ёзган депутат сўровимни комиссияга тақдим этдим. Сенатор М.Мақсудов “сиз ҳам жиянингиз бўлгандан кейин ҳимоя қиларсизда” деди. Гап бу ерда Поп туман молия бўлими мудири М.Атавалиеванинг тоғаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик Палатаси спикери Н.Исмоилов ҳақида кетаётган эди. Хўш Спикерни жияни бўлса, нима қилибди, у таниш-билиш замони ўтди-дедим. Мен ҳеч қачон жиянимни нотўғри иш қилса ҳимоя қилмайман, аксинча тўғри йўлга бошлайман-дедим Мени ортимдан кўп тухматлар бўлди. МХХнинг ўйинларини ҳамда менга бўлаётган тухматларни нега текширмадларинг, нега МХҲдек ташкилотни тухматчиларига жазо кўрилмаётганлигини, менга жиянларим орқали, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб, текшир-текширлари билан йўқ айбларни қўйиб, ташкил этилганига эндигина 2-йил бўлган МЧЖни 5-6 марта текширишди. Хатто, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши тамонидан “Алпомиш-шер” МЧЖни қайта текширишга солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев имзоси билан (ноқонуний) рухсат олишди,бу текширишлар негизида жиянларимни менга қарши қўйиш ётар эди. Мен ҳам Кенгаш раисига “ҳимоя қилинг” деб ариза берган эдим. Энди мен Сессияда барчасини айтмоқчиман. Майли, мени муҳокамамни сессияга қўйинглар дедим. Шундан кейин йиғилиш тугаган эди…

22 декабр 2017 йил эса, мен учун унутилмас кун бўлиб қолди.
Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис депутатларига Мурожаат билан чиқдилар. Ушбу Мурожатномада собиқ МҲХнинг чексиз ваколатлари билан бирга қонун бузилишлари очиқ ойдин айтилди…Мен эса, ўшанда йиғладим…

Ҳақиқат бор эканку, халқини дардини , муаммосини кўтариб чиққанларга ҳимоя бор эканку дея йиғлагандим ўшанда…

Мана энди ҳақиқий ошкоралик бўлмоқда десам муболаға бўлмайди. Ўз сўзингизни ОАВ ҳохлаган турида айтишингиз мумкин! Лекин, барибир депутатга тўсқинлик бўлар экан. Ҳокимиятга Қонун бошқа, амал бошқа шекили. Поп туманидаги муаммоларни бартараф этса бўлади. Бунинг учун ҳоким, кадрлар масаласини кўриб чиқиши, Президентимиздан ўрнак олиб, ёш кадрларни лавозимларга қўйиши керак. Поп туманида аниқроғи ҳокимиятда кадрлар ўзгармас экан, Попда муаммолар кўпаяверади. Мен янада халқнинг мавжуд муаммоларини ёзишда давом этавераман. Мен муаммо бўлса, ечиш чорасини кўриш борасида,нега депутат сўровини ёзмаслигим керак. Мен бундан буёғига янада кўпроқ ишлаб, халқ ичига кириб бораман. Депутат фалолиятим давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ОАВида ёритаман.

Ҳокимият ва тегишли ташкилотлар мавжуд муаммони бартараф этишни ўйласалар тегишли чоралар кўрсалар , мени фаолиятимни текшириш ва суриштиришдан кўра, кадрлар масаласида Поп туманига ёрдам берсалар, танқид қилинган Поп тумани молия бўлими мудири ҳақида хизмат текширувлариними ёки бошқа суруштирувлар олиб боришса яхши бўлар эди. УНУТМАНГ! Мен учун халқ ишончи энг катта бахтдир!

… Ушбу мақолани чоп этганимни ҳақиқий сабаби бор. 14 август куни менга Халқ депутатлари доимий комиссиясидан коммисия йиғилишига келишимни сўраб, телеграм соат 11 да келибди. Мен уни соат 13:00 да олдим. Наманган билан Тошкентнинг масофаси 5-6 соатли йўл. Лекин, бугун бораолмасдигим аниқ эди. Шунинг учун вилоят ҳокимлигига қўнғироқ қилиб тушаолмадим. Сўнг доимий комиссия аъзоси Б.Маҳмудовга қўнғироқ қилдим, улар ҳокимият “Орг отдел ” билан боғланишимни айтдилар. Кейин доимий комиссия раиси Сенатор М.Мақсудовга қўнғироқ қилиб, ҳозирда ишдалигимни телеграмни кеч олганлигимни айтдим. У менга “сизга телеграм юбордик келмасангиз, рапорт ёзиб, сессияга киритиб юборамиз” деди. Мен майли нима десангиз шу бўлсин дедим. Бир оздан сўнг Наманган вилояти ҳокимлиги ходими Диёржон деб ўзини таништирган киши қўнғироқ қилди.

“ Сизни кутиб ўтирибмиз, қачон етиб келасиз , аниқ айтинг, сизни устингиздан ариза бор, шуни муҳокама қиламиз” деди. Қандай аризалигини сўрасам -“ Поп туман молия бўлими мудирига тухмат қилган эканман.
Қандай тухмат десам, молия бўлими мудирини матбуотда “Острогожская” деб шарманда қилибсиз, у вилоят прокурорга ёзибди” деди.

Мен телефонда ҳокимият мулозимига, ахир Поп туман молия бўлими мудирининг бюджет ташкилотларига сметада тасдиқланган маблағларни бермайётганлиги (МТМ, Мактаб, МФЙ, ободонлаштириш) борасида Депутат сўрови ёзганимдан кейин , молия бўлими мудири М.Атавалиеванинг “менга депутат ишлашимга халақит бермоқда” мазмунида ёзган аризаси бўйича, 2017 йилнинг 16 декабрида доимий комиссияда кўрилган эдику, яна кўриладими, нега бу ҳокимият менга қаршисизлар, бўлди мен энди жим турмайман барча оммавий ахборот воситаларига Кун.узга, Дарё.узга, газета журналларга ёзаман, мухбирларни доимий комиссия йиғилишига таклиф этаман”- дедим. Шунда Сенатор М.Мақсудовнинг “агар акредатциядан ўтган бўлса ” деган овози эшитилди. Мен ариза билан танишиб кейин тайёрланиб боришимни айтиб, почтамга аризадан нусҳа юборишларини сўрадим. Чунки, мен ҳеч қимни “острогожская” деб айтмаганман. Мақолани бошида келтирилган “острогожская” сўзини ОАВ чоп этилган сўзлардан олганман.

Мени ушбуни ёзишимдан мақсадим, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаб, депутатлик фаолиятим давомида ваколатимдан келиб чиқиб, халқнинг дарди ва муаммоларини бартараф этиш чораларини кўришлари учун мурожаатларим “баъзиларга” ёқмагани учун менга босим бўлмоқда. Қачонгача депутатга босим бўлаверади.

Муҳтарам сайловчиларим ва мени таниган яқинларим- дўстларим! Мабодо, “депутат Олимжон Тўхтаназаров наркотик билан, наша билан, ўғрилик билан ёки бошқа турдаги холат билан қўлга олинди” –деган гап-сўзлар тарқаладиган бўлса ишонманглар! Чунки, мен кўп марта тухматларга учрадим. Ҳамма нарса бўлиши мумкин!

Поп туман собиқ МҲХ бошлиғи яқинларимнинг бирига “укангиз 3 марта қўлимдан қутилиб қолди, барибир қўлимизга тушади”-деган бир пайтлар.
Онам раҳматли айтардилар “Ўт балосидан, сув балосидан, тухмат балосидан ўзинг асра” деб, Онажон, “заказчиклар балосидан” қолиб кетмаганмиди сўзларингизда, Афсус, онам рус тилини билмас эдилар-да…

Олимжон Тўхтаназаров
Халқ депутатлари Наманган
вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP аъзоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“россияда ишлаган ўғлимни 18 кишига туҳмат қилишга мажбурлашди”

Бир йилдан ошиқ вақт давомида 18 кишига қарши ёлғон кўрсатмалар беришга мажбурлангани айтилаётган Фаррух Арзиев ҳамон қўрқувда яшамоқда. Ёлғон кўрсатмалар беришга мажбур ...

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...

Hrw қозоғистондаги хунрезликни адолатли тергов қилишга чақирди

Human Rights Watch (HRW) халқарор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистоннинг БМТ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи бошчилигидаги ҳамкорларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400