“Birdamlik”ка ёвқарашнинг боиси не?

Mulkdor.com сайти ўқувчилари, бизни кузатиб бораётган қадрли юртдошларимиз, бир қатор сиёсий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15-август куни “Birdamlik” Халқ Демократик ҳаракати навбатдаги йиғилишини ўтказганидан яхши хабардор.

Фаоллар ва меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда Ҳаракат фаоллари “Birdamlik” ХДҲнинг навбатдаги Қурултойига айни чоғда АҚШда яшаётган “Birdamlik” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари, таниқли сиёсатчи, ўзбек мухолифати лидери Баҳодир Хон Туркистонни таклиф қилишни ва Қурултойда Раҳбар иштирокини таъминлаш истакларини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, қарор қабул қилди.

Ана шу мақсадда 23 август куни соат 11-00 да Ҳаракат фаоли, ташкилий кенгаш аъзоси Рўзибой Азимий “Birdamlik” ХДҲ раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилиш ишларига доир йўл-йўриқлар билан яқиндан танишиш, ўрганиш ва билиш истагида Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасига мурожаат қилди.

Ҳаракат аъзоси барча мурожаатчилар, ташриф буюрувчилар каби мазкур бошқармада ўрнатилган жиддий тартибларга қатъий риоя қилиб, кириш учун паспорт текшируви назоратидан ўтгандан, Консуллик ходимига ташриф мақсадини билдиргандан кейин қатор тўсиқларга дуч келди.

Гап шундаки, Консуллик бошқармаси биносида фуқаролар мавжуд 5 та ойна орқали қабул қилинмоқда. Бироқ на бино ташқарисида ва на бино ичида қандай масалалар бўйича қайси Ойнага учрашиш кераклиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳатто рақамланган бешта ойнада ҳам ҳеч қандай қайд мавжуд бўлмаганидек, фуқароларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг исми-шарифи ҳам ёзилмаган. Консуллик ходими “Бирдамлик” номини эшитгач, Ҳаракат аъзоси саволларига қўрс жавоб беришга ўтди ва ташриф буюрувчиларнинг ҳеч қайси бирининг паспортидан нусха олмаган ҳолда “Бирдамлик” аъзосининг паспортидан нусха олди. Ҳар бир ойна олдида 10-15 киши навбат кутиб турганини инобатга олиб, ходимдан қайси ойнага навбатга туриш кераклиги сўралганда, хоҳлаган ойнадан жавоб олиш мумкинлиги билдирилди. Шу тариқа 1-ойнада ярим соат навбат кутиб, ярим дақиқада маслаҳат олиш учун 2-ойнага жўнатилди. 2-ойна 5-ойнага… Шу вақт оралиғида  қўриқчи — ички ишлар ходими ходимимизга гўё ашаддий рецедивист сифатида қараб, атрофида “гиргиттон” айланди.

 

Фуқароларни 5-ойнада қабул қилаётган консул ёрдамчиси таклиф қилинаётган шахснинг исми-шарифини эшитгунга қадар мулойим тарзда жавоб берди. У чет эллик жисмоний ва юридик шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш йўл-йўриқлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Таклиф қилинажак одамнинг “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси Баҳодир Хон Туркистон эканини, уни “Бирдамлик” ХДҲнинг Ўзбекистондаги фаоллари Ҳаракатнинг Тошкентда ўтажак навбатдаги Қурултойида шахсан иштирок этишга таклиф этаётганини эшитгач ҳафсаласи пирлашди. Ўзларининг рўйхатида бўлмаган сиёсий ташкилотга таклифнома ва виза берилмаслилигини, Баҳодир Хон Туркистонга доир масалалар, аниқроғи, уни Қурултойга таклиф қилиш масаласи ҳам, меҳмон сифатида таклиф қилиш масаласи ҳам ҳукумат ва вазирлик доирасида ҳал қилинажагини айтиб, қўрс ҳолда ўриндиғини тарк этди. Гарчи ТИВнинг Консуллик бошқармаси ходимидан аниқ жавоб олинса ҳам ходим иш столига қайтиб келиши кутилди. Ходимнинг сўнгги жавоби: Баҳодир Хон Туркистонни Ўзбекистонга таклиф қилишга доир масалалар бўйича Ҳаракат фаоллари ёки шахсан Баҳодир Хон Туркистоннинг ўзи Президент Маҳкамасига, ТИВ қабулхонасига хат орқали мурожаат қилиши керак…

Шу тариқа, Афғонистондаги энг сиёсий ташкилот бўлмиш “Толибонлар” билан музокаралар ўтказишга тайёр ҳукуматнинг “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси, дарғали ўзбек мухолифатчисини Ўзбекистонга кириб келишига иккиланиши мазмун-моҳияти тушунарсиз қолди…

 

“Birdamlik” ХДҲнинг Матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сайлов – 2015” нинг якуний натижаси: ғолиб – баҳодир чориев!

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ...

Қаҳрамонхон маҳмудга нисбатан босимлар кучаймоқда

"Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400