Трамп сайлов штабининг бошлиғи Манафорт Қирғизистонда Кремль манфаатларини олға сургани иддао қилинди

Россиянинг “Проект” нашри президент Дональд Трампнинг сайлов штаби бошлиғи бўлган Пол Манафорт 2005 йилда Қирғизистон ҳукумати билан мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш масаласида музокаралар олиб боргани тўғрисидаги журналистик суриштирув натижаларини эълон қилди, дея Озодлик радиоси хабар бермоқда.

Пол Манафорт

Журналистик суриштирувда айтилишича, Пол Манафорт АҚШ ҳарбий базасини ёпиш масаласида Россия манфаатини олға сурган.

Суриштирув муаллифларидан бири Мария Жолобова Озодлик радиоси қирғиз хизматига бу маълумотни бир қатор мустақил манбалар тасдиқлаганини билдирган.

Унга кўра, Манафорт ўша пайтда Қурмонбек Бакиев президент бўлган Қирғизистонда Константин Климник деган шахс билан ишлаган. Уларнинг хизмат ҳақини россиялик миллиардер Олег Дерипаска тўлаб берган.

Пол Манафортга қарши суд АҚШда 21 август куни бошланган эди.Вашингтон суди Ҳақамлар ҳайъати уни билдирилган 18 айбловнинг 8таси бўйича айбдор деб топган эди.

Манафорт устидан суд Трампнинг сайлов пайтида Россия билан тил бириктирганига оид иддаолар бўйича ўтказилаётган биринчи жараён бўлди. Бу иш юзасидан терговни махсус прокурор Роберт Мюллер олиб бормоқда.

Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Қурмонбек Бакиев Кремлга Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишга ваъда берган, аммо кейинроқ бу ваъдасини бажаришдан бош тортган эди. Бунинг ортидан Москва ва Бишкек ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашган эди.

Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базаси президент Алмазбек Атамбаев ҳукумронлиги даврида -2014 йилда ёпилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

“бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг дастури

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!     ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ДАСТУРИ   МУҚАДДИМА Биз, жонажон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400