Адвокатларга тергов ҳибсхоналарида мобил телефондан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фото:fishki.net

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.

Шунингдек, адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

 

Манба: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўқитувчилар хиёбонлари ташкил этилади

“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда. ...

Милиция ходимлари қандай ҳолатларда резина таёқларни қўллаш ҳуқуқига эга?

Қонунчиликка мувофиқ ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолатларда резина таёқларни қўллаш ҳуқуқига эга: Фото: Sputnik 👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига ...

Ҳокимга ёқмагани учун фермернинг яйловдаги бўғоз қўйлари ёппасига сўйиб ташланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, деб ёзилган. Мулкдор фақат қонунда назарда ...