Эрондаги кучли портлаш оқибатида 3 бино қулади

Эроннинг шимолий-ғарбидаги Машҳад шаҳрида содир бўлган кучли портлаш оқибатида  3 иморат қулаб, ундаги 10 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Машҳад Тиббиёт фанлари университетининг инқирозни бошқариш бўлимининг раҳбари Шаҳрам Тоҳирзоданинг «Tesnim» ахборот агентлигига маълум қилишича, бугун эрта тонгда Пурсина кўчасида портлаш содир бўлганини айтди.

Иморат портлаганида 6 киши воқеа содир бўлган жойда ўлган, оғир аҳволдаги 4 киши эса шифохонада хаёти билан видолашган, Беш киши жиддий тан жароҳати олгани  маълум бўлмоқда. Шунингдек воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва шифокорлар ўз фаолиятини аъло даражада бажарганини билдирмоқда.

Эрон давлат телевидениесига интервью берган Машҳад шаҳар ўт ўчирувчилар ташкилоти директори ўринбосари Маҳдий Ризоийнинг айтишича, портлашга сув иситиш тизимидаги носозликлар сабаб бўлган. Атрофдаги 15 иморат ҳам оғир зиёнга учраганини қўшимчалади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда ағдарилган автобус пахтага теримчиларни олиб кетаётган бўлган

11 октябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида салонида 28 йўловчи бўлган Isuzu автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида уч йўловчи ...

Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик намойишига чиқди

Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик акциясига чиқиб, ойлик-маошини ўз вақтида тўланишини, пенсия масаласини ҳал этилишини ва ҳибсдаги ҳамкасбларини озод қилинишини талаб ...

Франция украинага 1,2 миллиард евро ва ҳарбий техника беради

Франция президенти Эммануэль Макрон Киевга 1,2 миллиард евро молиявий ёрдам ва ҳарбий жиҳозлар беришини айтди. Бу ҳақда у Брюссельда Европа Иттифоқининг Украина бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400