Сенатор Жон Маккейн 81 ёшида касаликдан вафот этди

Жон Маккейн

АҚШда республикачи сенатор Жон Маккейн 81 ёшида саратон касалидан вафот этди, деб Аср.Уз сайти NBCNews маълумотига таяниб хабар қилди.

“Сўнгги йил давомида сенатор бош мия саратонининг фаол кўринишига қарши кураш олиб бораётган эди. Сенатор вафот этганда унинг ёнида рафиқаси Синди ва оила аъзолари бўлган. Жон Маккейн АҚШга 60 йил хизмат қилди” – дейилган хабарда.

Маккейн американинг энг кучли сиёсатчиларидан бири ҳисобланар эди. У бир неча йил давомида қаттиққўл ташқи сиёсат олиб бориш ва Россияга қарши санкциялар киритиш тарафдори сифатида танилган.

Бир неча ой олдин, сенаторнинг оғир касаллиги маълум бўлганидан сўнг, унинг оила аъзолари, сенатор ва президент орасидаги муносабатларнинг “унчалик яхши эмаслиги” туфайли, Маккейннинг таъзиясида АҚШ президенти Дональд Трампни кўришни хохламасликларини маълум қилишган эди.

Жон Маккейн 1936 йилда туғилган Панамадаги авиабазада ҳарбийлар оиласда туғилган.  Денгиз авиациясида хизмат қилган. Въетнам уруши вақтида унинг самолёти уриб туширалади ва Маккейн асирга олинади. Асирликда Маккейн 5,5 йил ўтказади. Америкага қайтганидан сўнг Республикачилар партиясига аъзо бўлиб, сиёсат билан шуғуллана бошлайди. 1986 йилда Аризона штатидан сенатор бўлиб сайланади. Жон Маккейин икки маротаба АҚШ президентлигига номзод бўлган 2000 ва 2008 йилларда. Биринчи маротаба у Жорж Буш кичикка ютқазган иккинчи маротаба эса – Барак Обамага.

Манба:Аср.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери биринчи марта камайди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” сайти. 2019 йил 1 апрель ...

Яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи!

«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида ...

Нукусда талабалар қасам ичишга мажбурланди

Шу йил 5 сентябр куни Нукус Давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда профессорлар, академиклар, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400