Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида 17-19 август кунлари кикбоксинг бўйича халқаро мусобақа ўтказилаётганда Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан келган 14 ёшдаги спортчи вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистондаги turmush сайти маълум қилди.
Хабарда айтилишич, вафот этган 14 ёшдаги спортчи рақиби билан рингга чиққан.
«Мусобақа Тўқмоқ шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган. Вафот этган бола тўқмоқлик 14 ёшлик спортчи билан рингга чиққан. Илк чиқишда икки рақиб бир-бирига унчалик зарба беришмаган. Сўнг марҳум спортчи ортга бурилиб қадам ташлаётиб, ерга йиқилган. Барчамиз шок ҳолатга тушдик. Сабаби унинг зарбаси йиқитадиган даражада эмас эди », – дейди воқеа гувоҳлари.