Абдулазиз Камилов Кобулда музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Кобулда Афғонистон презенди ва бошқа расмий шахслар билан учрашди.

Фото: ТИВ

27 август куни Кобул шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон пресиденти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан Афғонистон раҳбариятини дунё мусулмонларининг муҳим байрами — Қурбон ҳайити (Эйд ал-Адҳа) муносабати билан яна бир бор самимий табриклади ҳамда бутун биродар афғон халқига тинчлик ва фаровонлик тилакларини етказиб қўйди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида 27 март куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясининг асосий қоидалари амалга оширилишининг бориши эътибор марказида бўлди. Жумладан, Афғонистонда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш бўйича ўзаро келишилган чоралар муҳокама қилинди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон — Афғонистон музокаралари доирасида эришилган келишувларнинг бажарилиши ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, томонларнинг темир йўл ва энергетика соҳалари бўйича мутахассислари «Мозори-Шариф — Ҳирот» темит йўл линияси ҳамда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ баъзи муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа мавзуларини ҳам кўриб чиқдилар.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрида Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб, Ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Носир Андиша билан музокаралар ўтказди.

Манба: «Газета.uz»  

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 94-ўринни эгаллади

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан ...

Сувенир пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

Фото:TripAdvisor Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида шу йил 10 июль куни Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 май куни 2 номаълум шахс ...

Фарғонада тозалаш ишларига энди беморлар жалб этилди(ми)?

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий меҳнат барҳам топаётганини эътироф этаётган бир пайтда, айримларнинг ўз вазифасини бажармай, уни ўзгаларга юклаётгани бунга соя ...