Расман Президент Мирзиёев Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкил этилди

Ушбу фармон давлат раҳбарининг конституциявий ваколатларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органларининг ўзаро келишиб ишлаши ва муносабатлари, халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш ва фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жиддий назорат ўрнатишга қаратилган. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар берди.

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти девони негизида ташкил этилмоқда. Унинг расмий номи:

 

Ўзбек тилида – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

 

Рус тилида – Администрация Президента Республики Узбекистан;

 

Инглиз тилида – The Administration of the President of the Republic of Uzbekistan.

 

Администрация таркибига раҳбар, шунингдек, тегишли йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмалари фаолиятини бошқарувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси лавозимлари жорий этилмоқда.

 

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантириладиган давлат органи ҳисобланади ва бевосита унга ҳисоб беради. У Президентнинг ахборот-таҳлил, ташкилий-назорат фаолияти назоратини таъминлайди. Давлат раҳбари Администрация фаолиятини бошқаради, Администрация раҳбари эса, Администрация тузилмалари ўзаро уйғун ва мувофиқ фаолият юритишини таъминлайди.

 

Ушбу фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер лавозими жорий этилди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқ ва маърузаларини тайёрлаш билан шуғулланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...

Баҳодир хон туркистон америка овози радиоси биноси ёнида 14 кундан буён ўзининг очлик акциясини ўтказмоқда

Бирдамлик раҳбари ўзининг фейсбук саҳифасида ёзишича, Кеча тунда Вашингтонда ҳаво ҳарорати совиб кетган ва танаси қақшаб оғриб чиққан. Ҳолсизлангандан кейин бошида оғриқ ...

Тошкент шаҳар прокуратураси абдурасул ваҳобовга жиноят иши қўзғатишни рад этди

Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов жорий йилнинг 14 август куни Kun.uz таҳририяти ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400