
Нукус шаҳридаги Бердақ номли Қорақалпоқ давлат университетида ” Қатағон қурбонларини хотирлаш музейи “нинг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган музейнинг очилишига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, гуманитар илм-фан институти бошчилари ва қатағон қурбонлари авлодлари, кенг жамоатчилик вакиллари, университетнинг профессор ўқитувчилари қатнашди. Тадбир қатнашчилари музейни тантанали равишда лентасини кесишди. Маросимдан сўнг музей экспозициялари билан танишишди.
Лаззет Есемуратова