СУРАТ ВА СИЙРАТ

Комил Алламжоновнинг facebook саҳифаси

Кечаги қайта тайинловдан сўнг Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов профилдаги суратини ўзгартибди. Умид қиламанки, иш услубини ҳам ўзгартиради ва журналистларга очиқроқ бўлади. Матбуот хизматига телефон орқали боғланиш имконсиз. Ҳатто Каримов даврида ҳам матбуот котибининг шахсан ўзига боғланиш имкони ҳамиша бўлган. Матбуот хизмати ахборот тарқатишдан кўра кўпроқ пиар билан овора. Айниқса, Мирзиёев билан интервъюнинг (ки, уни интервъю деб бўлмайди, чунки савол-жавоб йўқ эди) “эксклюзив” деб тақдим қилиниши кулгили эди. Чунки матбуот хизмати Президент ижроия аппаратининг бир қисми, Президент ўзи билан ўзи “эксклюзив” суҳбат қилолмайди. Давлат идораларининг матбуот хизматлари аввал қанчалик ёпиқ бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Аслида бу хизматлар раҳбариятни журналистлардан ихоталаш мақсадида тузилган ва ҳозир ҳам шу вазифани бажаряпти. Мустақил ва хорижий ОАВларни рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш керак. Мирзиёевнинг ҳозирга қадар журналистлар, жумладан, хорижий журналистлар билан бирон марта очиқ мулоқот қилмагани, унинг имиджи, айниқса, халқаро имиджи учун салбий ҳолат ва бундан биринчи навбатда матбуот хизмати масъул.

Муаллиф:Паҳлавон Содиқ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсад «пул шилиш»ми?..

Ўзбекистонни дунёнинг узоқ ва яқин давлатлари қанчалик билишади? Ўқитувчим жуда хуноб бўлиб бир воқеани айтиб берганди. Анча йиллар аввал Лондонга борганида бир англиялик ...

«сиёсат билан ишинг бўлмасин, давлат ишига аралашма, тинчгина юр!»

«…Шуни эсингдан чиқарма, князь Андрей: агар сен жангда ҳалок бўлсанг, мўйсафид отанг қайғуга қолади… Аммо Николай Болконскийнинг ўғлига номуносиб бирон иш қилсанг, мўйсафид ...

Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди

Тожикистонда 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб жамоат жойларида тамаки (сигарет) чекиш таъқиқланди. Бу амал Тожикистон Республикасининг 2 январ куни мамлакат президенти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400