Хитой Афғонистонда ҳарбий база қуришни бошлади

Хитой расмий Қобул билан террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш доирасида Афғонистондаги биринчи ҳарбий машғулот базасини қуришни бошлади. База мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида қуриляпти. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашрига асосланиб qalampir uz хабар бермоқда.

Фото:South China Morning Post

 

“База қурилиши бошланди. Хитой бу ерга камида битта қуролланган ва техникалар билан таъминланган батальон жойлаштиради. Улар афғонистонлик ҳарбийларни тайёрлашда иштирок этади”, дейилади хабарда.

База Афғонистонни уч давлат – шимолда Тожикистон, жанубда Покистон ва шарқда Хитойнинг Уйғур автоном Республикаси билан боғловчи Воҳан йўлагида қуриляпти.

Газетанинг ёзишича, бу Хитойнинг қўшни Афғонистонга илк бор ҳарбий қисм киритиши бўлади. Ҳарбий лагерни қуришдан мақсад ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлари таркибида ҳарбий таълим олган жангариларнинг Хитой ҳудудига, хусусан, Уйғур автономиясига ўтиб кетишининг олдини олиш. Шу билан бирга, Хитой “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига кирувчи, чегарадаги муҳим савдо-транспорт йўлагининг хавфсизлигини таъминлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Fergana.ru сайти президент мирзиёевнинг куёвига оид ўз хабарини рад этди

Президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсунов шу кунда Тошкентда, деб хабар қилди fergana.ru сайти 7 сентябрда эълон қилган раддиясида.“Ўзбекистон президентининг куёви ...

Фарғонада миб ходими жиноятга қўл урди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими давлат инспектори Умид Каримов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик ...

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400