Нукусда 42 оила ўз уйига эга бўлишди

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб янги иморатлар қурилиб, эски бинолар қайта таъмирдан чиқмоқда. Шу йили 28-август куни Нукус шаҳридаги 42 оила ўз уйига эга бўлишди.

Фото:Лаззет Есемуратова

Оилаларга топширилган иморат аввал Нукус халқаро аэропортининг меҳмонхонаси бўлиб, кўп йиллардан буён қаровсиз қолган эди. Республика раҳбарининг  таклифи билан бу бино қайта таъмирланиб кам таъминланган, ногиронлиги бор ва ўз боқувчиларидан айрилган одамларга бепул топширилди. Бино қайта таъмирланиб,  сифатли шифер, дераза ва эшиклар ўрнатилган. Электр энергияси, сув тармоқлари янгидан созланган. Ҳар бир хонадонга алоҳида “аристон” котеллари ўрнатилган. .Ўз бошпанасига эга булган оилаларнинг қувончи чексиз. Уларни янги уйи билан чин дилдан табриклаймиз.

 

Лаззет Есемуратова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Харомерлар

Кўп эски замонлардан бери Иштихон туманига қарашли “Шайхлар” қишлоғида яшаймиз. Шунга аҳоли кўпайгандан-кўпайиб борган. Бу ҳол ёндан янги иморатлар қурилишига сабаб бўлган. ...

Мирзиёев қурол тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон президенти 29 июль куни қурол тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилинди. Хабарда қайд этилишича, ...

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...