Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев Бобур Ҳасанга Ўзбекистонга инвестиция киритишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Бобур Ҳасанга мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда кун.уз хабар қилди.

Бобур Ҳасан

Ҳозирда АҚШ фуқароси бўлган Бобур Ҳасаннинг Ўзбекистонга киришига рухсат берилмаган. Ишбилармоннинг Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилишича, 3 август куни у Москва орқали АҚШдан Тошкентга учиб келган. Бироқ, чегарачилар мамлакатга киришга рухсат беришмаган.

 

«Бундай кишилар кўп (Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи бўлган – таҳ.). Банкда ҳисоб рақамини очиб, 10 минг доллар қўйсин. Мен шахсан келиб, барча муаммоларни ҳал қиламан. Агар бу йигитда ҳақиқатдан ҳам пул бўлса, ҳамма нарсани ўзимиз ҳал қиламиз. Мен у ким билан учрашганини ва нима учун бу амалга ошмаганини билмайман», – дея айтиб ўтди ҳоким Халқаро пресс клуб йиғилишида.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ҳасаннинг билдиришича, Ўзбекистон иқтисодиётига 50 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати унинг лойиҳаларига қизиқиш билдирган, аммо 7-8 ой давомида виза бўйича рад жавоби берилган.

Facebook’даги видеомурожаатида Ўзбекистон собиқ фуқароси Қозоғистонда ўз лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10553,06 сўм доллар эса 9448,53 сўм бўлди 

Марказий банк 22 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида пастлади

Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри. ...

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 94-ўринни эгаллади

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан ...