Эфиопияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди, 18 киши ҳалок бўлди

Эфиопиянинг Оромия ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради,  деб хабар бермоқда Reuters.

Фото: Reuters

Жами 18 киши қурбон бўлган. Уларнинг 15 нафари — ҳарбийлар, қолган уч киши — оддий фуқаролар. Марҳумларнинг бари қулаган вертолёт бортида бўлган. Улар орасида икки нафар ёш бола бўлгани айтилмоқда.

Полиция вакили маълум қилишича, вертолёт мамлакат шарқидаги Дире-Дауа шаҳридан учиб чиқиб, 30 август куни эрталаб қулаб тушган. У Дебре-Зейт аҳоли пунктидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига йўл олган. Ҳалокатга айнан нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.

Манба:Дарё

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ливияда ўғирланган ноқонуний муҳожирлар қутқарилди

Ливияда ўғирланган 110 нафар ноқонуний муҳожир армия бўлинмалари томонидан қутқарилди. Ливия Мудофаа вазирлигига қарашли 444- бригадаси томонидан берилган ёзма маълумотда, ...

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 22.05.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари ...

Қирғизистонда “йакин инкар” диний ҳаракатининг 9 аъзоси суд қилинди

Ўш шаҳар суди 9 кишини "Йакин Инкар" ноқонуний диний ташкилотини ташкил этиш ва фаолиятида қатнашишда айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум ...