Ўзбекистонда 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан беш кунгача қолиши мумкинлиги чеклаб қўйилмоқда

Президент Мирзиёевнинг 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан Ўзбекистонда беш кунгача қолиши мумкинлиги тўғрисидаги қарори ижроси саботаж натижасида чеклаб қўйилмоқда. Ижрони таъминлаш учун олдиндан етарли чоралар кўрилмагани сабабли, фақатгина “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейсларида келиб, учинчи давлатга чиқиб кетадиган йўлчиларгина мамлакатга киритилмоқда. Бу борада МАК яна яккаҳоким бўлиб олган.

Фото:Bahtiyar Shahnazar

Мен ўзим Канадада минтақавий ҳаво йўлларида ишлайман. Ёзда Американинг тўртта, қишда эса еттита шаҳрига рейсларни амалга оширамиз. Йўлчилар орасида АҚШ орқали транзит учадиганлари ҳам бор. Биз ҳеч қандай муаммосиз, уларни жўнатамиз.

“Ўзбекистонда чегара хизматига транзит йўлчилар рўйхатини фақат МАК тақдим қиляпти” деган баҳона билан келаётган турист ёки ишодамларини сарсон қилиш, кечирасизу, арпа унини баҳона қилиш билан тенгдир. Чунки, чегара хизмати қайси ҳаво йўллари Тошкентга келишини жуда яхши билади. Улардан йўлчилар рўйхатини талаб қилса, ҳеч қандай муаммосиз беришади, бу давлат сири ҳам, шахсий сир ҳам эмас.

Аслини олганда, халқаро ҳаво йўли билан йўлчи ташиш ҳақидаги тартибга кўра, чет элдан келаётган рейслардаги йўлчилар рўйхати уларга берилиши шарт.

“Фақат МАК транзит йўлчилар рўйхатини беряпти” деб, баҳона қилиш жуда кулгили ва ачинарлидир. Бундай саботаж руҳидаги баҳонани юқоридан кимлардир транзит йўлчи ташиш борасида МАКка алоҳида имтиёз бериш ҳақида топшириқ берганлиги эҳтимоли билан изоҳлаш мумкин, холос.

Июл ойида 50 миллион долларлик ётирим киритмоқчи бўлган америкалик ишодами Бобур Ҳасан транзит йўлчи ўлароқ Ўзбекистонга келганида, уни мамлакатга киритмаслик учун асосли бир гап айтишолмаганди. Яқинда хитойлик бир турист бошига ҳам шундай кун тушди.

Бугун “Озодлик” хабар беришича, куни-кеча оврўпалик туризм соҳасидаги ишодами Ўзбекистонга МАК учоғида келган бўлишига қарамай, транзит чиптасини миллий ҳаво йўлларидан олмагани сабабли, уч соат чегарада куттирилган. Кутиб олувчилар МАКдан 900 долларга зўрға чипта топиб, сотиб олишгандан кейингина, меҳмонга кириш изни берилган. Шунча можародан кейин у ишодами ётирим киритиши шубҳа остидадир.

Қиссадан ҳисса шу-ки, ўтган 26 йил ичида мақтанилган “ўзига хос, ўзига мос ривожланиш йўли” аслида мамлакатни нормал дунёда ўрнатилган оддий тартиблардан узоқлаштириб, иҳоталашга олиб келгани яққол кўринмоқда. Эскилик тарафдорлари эса президент қарор ва фармонлари ижросини саботаж қилишни давом эттиришяпти.

Муаллиф:Bahtiyar Shahnazar

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир тадбир сўнгидаги ўйлар

29 сентябрда қишлогимиздаги 32- сонли мактабда 1- октябрь- "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар даврасига олдин шу мактабда ишлаб,  ...

Ҳақ сўзни айтмасликдир аслида халққа хиёнат

Ҳақ  сӯзни айтмаслик халққа хиёнат Эшилиб, тўлғониб ингранади куй, Асрлар дардини сўзлар Муножот. Куйи шундай бўлса Ғамнинг ўзига Қандай чидай олди экан Одамзот?! Айтишларича ...

20 ёшли ўзбекистонлик 8 ой тожикистонда қулликда бўлганини айтмоқда

Тожикистон ИИВ 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жасур Амировнинг мурожаатини тергов қилмоқда. Унинг айтишича 8 ой Ғиссор туманида яшовчи аҳоли вакили уни меҳнат қуллигида ушлаб ...