Москвада ичида ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган жомадон топилди

Москванинг Люблино туманида 31 август куни (баъзи манбаларда 1 сентябрь дейиляпти бир шубҳали жомадон аниқланган. Жомадонни очишса, ичидан бир ёш қизнинг жасади чиққан; белига бургутнинг сурати ва инглизча бир ёзувли татуировка туширилган экан.

 

Жомадоннинг чўнтакларидан топилган дафтарчалар ёрдамида қизнинг шахси аниқланган. 20 яшар бу қиз фаст-фудлар ресторанларида ишлаш учун Москвага келганига энди икки ҳафта бўлган экан. У, шунингдек, Россия фуқаролигини олиш учун, тарих ва рус тилидан имтиҳонга тайёргарлик кўраётган бўлган.

 

Ўзбекистонлик қиз Марьинский парк кўчасидаги хонадонда ижарада яшаган. У билан бирга бу хонадонда тожикистонлик бир оила ва 40 яшар бир арманистонлик ҳам истиқомат қилган. Уй олдидаги видеокузатув камералари ёрдамида қизнинг ўлиги солинган жомадонни айнан шу арманистонлик кўчага олиб чиққани аниқланган.

 

Арманистонлик фуқаро қўлга олинган. Унинг ёнидан марҳуманинг мобиль телефони ва паспорти топилган. Ўлиги жомадондан топилган ўзбекистонлик қизнинг танасида куч ишлатиш белгилари бор; экспертларнинг фикрича, қиз, катта эҳтимол билан, ёстиқ билан бўғиб ўлдирилган.

 

Аввалроқ, 8 август куни Москва жануби-ғарбидаги Воронцовский паркида қолдириб кетилган жомадондан 60—80 ёшлар оралиғидаги бир кекса аёлнинг жасади топилган эди. 31 августдаги воқеадан сўнг эса шаҳарда аёлларни ўлдириб, уларнинг жасадини жомадонда қолдириб кетадиган маньяк пайдо бўлани ҳақида миш-мишлар болалади.

 

Лекин, терговчиларнинг айтишича, Россия пойтахтида авваллари ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар бўлиб турган: масалан, пиёниста фарзандлар дафн маросимига пул сарфламаслик учун ўз ота-оналарининг жасадларини жомадонга солиб, кўчага чиқариб қўйган.

 

Айтмоқчи, бу ўзбекистонлик аёллар ва жомадонлар билан боғлиқ ҳафтанинг ягона хабари эмас. Аввалроқ Грузиядан Туркияга жомадонга яшириниб ўтишга уринган ўзбекистонлик 27 ёшли аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Манба:Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурали алиев: укамга туҳмат қилишяпти, у афғонистонда бўлмаган

Зокир Алиев (қора шарфда) 25 йилдан сўнг АҚШдан тарихий ватанига қайтган Зокир Али Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) алоқадорликда айбланмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ...

Ўзининг ўғузлигини унутган германлар ва латишлар

Ғарбий Европалик тилшунослар юнон, рим, осиёликларга нисбатан фанлар билан жуда кеч шуғуллана бошладилар. Айниқса, ҳиндларнинг қадимги адабий санскрит тилида ёзилган ривоят ...

Саид-абдулазиз юсуповнинг суди ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400