УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ – ҚОФИЯБОЗИ

1995 йилнинг январь ойида Рауф ака бизнинг уйда 20 кун узулуксиз яшагандилар.Бу кунлар менинг ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан бўлиб қолди.

Рауф Парфи
  • Ҳар гал сизларникига келай дейман-у,етиб келолмайман.Йўлда дарвешлар учраб қолиб олиб кетиб қолишади.Лекин бу гал тўрва халтамни ҳам (у киши китоб-дафтарлар солинган сеткага ишора қилдилар) олиб келдим. Қатъий яшамоқчиман.
  • Рауф ака! Ана шу хона сизники. Истаганча яшаб ижод қилинг!

Биз ўғлимиз Отабек ва Дурбекка ҳам Рауф акага ҳалақит бермасликни, хоналарига кирмасликни тайинлаб қўйдик. Рауф ака эса хонадан деярли чиқмасдилар. Фақат овқат маҳали гаплашардик. Анча чарчаган кўринардилар. Қиш фасли бўлгани учун ташқари ҳам совуқ эди. Асосан китоб ўқирдилар. Тамаки тутатиб, хаёлга чўмган пайтлари кўп бўларди.

Орадан 2-3 кун ўтгач менга:

-Чоршамъ, яқинда Шаҳриёрнинг 100 йиллиги бутун турк оламида кенг нишонланади. Мен ўзбекчага ўгирган кўп шеър ва ғазалларини олиб келганман. Китоб қилиб чиқармоқчимиз. Ўқиб кўринг. Агар бирорта ғазалига мухаммас боғласангиз яхши бўларди.

Менга бир даста шеър ва ғазаллар тутқаздилар.Ўқиб кўргач битта- соз ҳақидаги ғазали жуда-жуда ёқиб қолди. У шундай матлаа билан бошланарди:

 

Бўзлаюр аҳволими тонгга қадар торим менинг

                        Танҳо торимдир қаро тунларда дилдорим менинг.

 

-Рауф ака,  ана шу ғазали жуда ёқди!

 

Рауф ака ғазални олиб:

– Жуда яхши ғазал, менга ҳам ёқади. Мухаммас боғланг!,– дедилар.

-Хўп.

Шунда миямга бир фикр келди. Ўша пайтлар “Шарқ юлдузи” журналида Абдулла Қодирийнинг бир қатор ғазаллари илк бор эълон қилинган эди.

-Рауф ака! Менинг ҳам Сиздан бир илтимосим бор. Сиз Абдулла Қодирий ғазалларидан бирига мухаммас боғласангиз-чи? Жуда гўзал ғазаллар. Чўлпон ғазалига боғлаган мухаммасингиз зўр чиққан.

Мен “Шарқ юлдузи” журналини Рауф акага бердим.Беҳад шод бўлдилар. Абдулла Қодирий асарлари у кишининг доимий ҳамроҳлари эди.

Шундан кейин иккимиз ҳам мухаммас боғлаш билан банд бўлдик. Рауф ака яшаётган хона чироқлари ярим тунгача ўчмасди. Ижод қилаётганларидан хурсанд эдим. Мухаммасларни боғлаб бўлгач бир-биримизга ўқиб бердик. Рауф ака Абдулла Қодирийнинг “Кўр бизим аҳволимиз ғафлатда қандоқ ётамиз” деган мисра билан бошланувчи ғазалига ажойиб мухаммас боғлагандилар. Бу мухаммас “Танланган асарлар” ида чоп этилган.

-Рауф ака, жуда-жуда зўр! Сиз кўп ғазал ва мухаммаслар битишингиз керак. Руҳингиз шунга мойил,-деб,  одобсизлик бўлса ҳам, устозга маслаҳат берган бўлдим.

Менинг Шаҳриёр ғазалига боғлаган мухаммасим ҳам у кишига маъқул келди.

-Миразиз акага борамиз, Шаҳриёр китобига киритадилар,- деб хурсанд бўлдилар.

Кейин биз Шарқ шеърияти, ундаги жанрлар, вазнлар борасида анчагина суҳбатлашдик. Бу йўлда қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида фикрларимизни айтдик.Айниқса,  мактабларда кенгроқ ўқитилиши, ёшлар Навоийни чуқурроқ билишлари зарурлиги ҳақида қайғурдик.

Орадан бир кун ўтгач Рауф акани ғаройиб кайфиятда кўрдим. Қоғозга қараб кулардилар. Мени кўргач кулгуларини босиб:

-Чоршамъ, мендан мухаммас боғловчи шоир чиқмаскан,-дедилар.

-Нега унақа деяпсиз, Рауф ака?- деб сўрадим.

-Абдулла Қодирий ғазалига мухаммас боғлаганимдан илҳомланиб Фузулийнинг бир ғазалига мухаммас боғламоқчи бўлдим. Нуқул қофияни ўйлайвериб қийналиб кетдим.Шунинг учун аввал қофияларни ёзиб чиқиб, кейин уларга мос сўз изламоқчи бўлдим. Энди эса ўз устимдан роса кулиб ўтирибман.

Рауф ака Фузулий ғазали байтлари ва улар остига фақатгина қофия сўзлари битилган варақни менга тутқаздилар. Мен ҳам кулиб юбордим.

-Йўқ,- дедилар Рауф ака,-мендан қофиябози чиқмас экан. Шунча қофияни қаердан оласизлар?  Энди мухаммас боғламайман!

Биз қотиб –қотиб кулдик. Рауф ака кейин ярим ҳазил,ярим жиддий оҳангда:

-Мен 15 асрда туғилишим керак эди. Ўшанда ҳаммаси бошқача бўларди,- дегандилар.

Бу  гапни истаганча талқин қилиш мумкин.

 

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюк ижодкор, улкан арбоб ҳамда улуғ инсон!

Одил Ёқубов таваллудининг 92 йиллиги муносабати билан... Бизлар ҳали талабалик вақтларимиздаёқ ўзимиз фуқароси ҳисобланмиш Совет Иттифоқи, дея номланувчи ўта ёпиқ ...

Бўтакўз (биринчи боб)

Булокдан эндигина ярим челак сув олган ҳам эдим-ки, дашт бўйлаб кучли қийқириқ янгради: — Ҳе-ей-ей! Академик, тумшуғингга туширама-ан! Мен қулоғимни динг қилиб, тошдай қотиб ...

Юлдузли тунлар-30

САМАРҚАНД ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ОЛИШУВ 1 Бўстонсаройнинг бир четида ранг-баранг тошлар билан сангфарш* қилинган мармар ҳовузли ҳаммом бор эди. Кечки пайт шу ҳаммомга Султон Али ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400