Қозоғистонда ота-оналар рўмолли қизлар мактабга киритилмаётгани ортидан намойишга чиқди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Фирдавсий қишлоғидаги ўрта мактабга рўмол ўраган ўқувчи қизлар киритилмаётгани ортидан 4 сентябрь куни 30 нафарга яқин ота-она норозилик билдирди. Бу ҳақда озодлик радиоси маълум қилди.

Намойишга чиққан аёллар.

Озодлик радиоси қозоқ хизматининг билдиришича, ота-оналар мактабга келиб намойиш уюштирган. Бу ерда тартибни назорат қилиш учун полиция ходимлари ҳам етиб келганлар.

3 сентябрь куни мазкур мактабда рўмол ўраб келган ўқувчи қизлар дарсларга киритилмаган эди. Ўнга яқин қизни полиция ва мактаб раҳбарияти дарсларга киритмаётгани тўғрисидаги видео Интернет тармоғида тарқаб кетган.

Қозоғистон маориф вазири Ерлан Сагадиев Озодлик радиоси қозоқ хизматига қонунчиликка асосан ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келиши тақиқланганини айтди. Маориф вазирлиги Фирдавсий қишлоғидаги вазиятни ўрганиш учун комиссия жўнатадиган бўлди.

Фирдавсий қишлоғида ҳижобли қизлар масаласи ўтган йили ҳам кўтарилган эди. Чимкентдан 300 километр узоқликда жойлашган Фирдавсий қишлоғида асосан тожик миллатига мансуб одамлар яшайди, бу ердаги мактабда ўқитиш ҳам тожик тилида олиб борилади. Маҳаллий аҳоли ўқувчи қизлар миллий урф-одатларга амал қилган ҳолда рўмол ўрашларини айтмоқдалар.

Қозоғистонда рўмолли ва ҳижобли қизларни ўқув даргоҳларига киритилмаётгани масаласи сўнгги йилларда долзарб мавзуга айланмоқда. 2016 йилда Қозоғистон Маориф вазирлиги диний кийимдаги ўқувчиларни дарсларга киритмаслик тўғрисида буйруқ чиқарган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Салоҳ сабаб исломни танлаган мухлис

«Ноттингем Форест»га ишқибозлик қилувчи Бен Бёрд The Guardian нашрига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилган. «Исломни қабул қилишимга қадар мен ушбу дин ҳақида яхши ...

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

Австриядаги масжидга исломофоблар ҳужум уюштирди

Австрияда бир масжиднинг ташқи деворларига ирқчилик ва исломга қарши ёзувлар ёзилди. Қуйи Австриянинг Солленау шаҳридаги Яшил масжиднинг жавобгар шахслари томонидан берилган ...