Кўчманчилар ўйинлари: Ўзбекистон 8-ўринда бормоқда

Ўзбекистон спорт делегацияси III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 5 сентябрь ҳолатига кўра, 2 олтин, 7 кумуш ва 15 бронза, жами 24 медалга эгалик қилиб, расман 77 давлат орасида 8 – ўринда бормоқда. Бу ҳақда озодлик нашри ёзмоқда.

Кўчманчилар ўйинларида Қиз қувди мусобақаси.

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон спорт делегацияси жами 76 кишидан иборат. Ўзбек спортчилари 13 та спорт тури бўйича беллашади. Ўзбек делегациясига жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлик қилмоқда.

2014 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта Қирғизистонда ўтказилиб келинган мазкур ўйинларда Ўзбекистон расман биринчи марта иштирок этмоқда.

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 2 сентябрь куни бошланган ва 8 сентябрда якунланадиган ушбу ўйинларда 50 та спорт тури бўйича 500 дан ортиқ комплект медаллар жамланмаси ўйналади. Ўйинларда дунёнинг 77та давлатидан келган 1500дан кўпроқ спортчи иштирок этмоқда.

Турнир жадвалининг биринчи поғонасини 60та медал (26 олтин,18 кумуш ва 16 бронза) билан Қирғизистон эгаллади. Иккинчи ўринда 13 олтин, 8 кумуш ва 15 бронза, жами 36 медалга эгалик қилаётган Россия бормоқда. Қозоғистон 44 (11 олтин, 15 кумуш ва 18 бронза) билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инерция қачон тўхтайди, ёхуд туҳмат уюштириш шартми?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди? 12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги ...

Мирзиёев: “қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади”

Президент Мирзиёев қийноқларга қарши фармонни қабул қилиш осон бўлмаганини айтди. У қийноқларга қарши фармон ҳаммага ҳам ёқмаслигини билдирган. Давлат раҳбарининг ...

Туркманистон президентининг мамлакат бўйлаб сафари чоғида амалдорлар ишдан бўшатилмоқда

28 ноябрь куни Мари шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кўчма мажлисида маҳаллий раҳбарларнинг “вилоят ривожланишидаги юксак кўрсаткичлар” тўғрисидаги ҳисоботларидан сўнг ...