ЁШ ЎҚИТУВЧИ ҲАСРАТИ

Мана Ўзбекистонда 2018 йил 5-сентябрдан бошлаб, бутун Республика бўйича таълим –тарбия соҳасида янги 2018-2019-ўқув йили бошланди. Косон тумани Юқори Оброн қишлоғида яшовчи   Абдурасулов Мирзоҳид Холмирзаевич 1991-йилда туғилган. 2016-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини бошланғич таълим ва жисмоний маданият  факультетида ўқиб, бакалавр дипломини олиб, жисмоний маданият йўналиши бўйича мутахассислигини олган.

Фото:www.keenalignment.com

Мирзоҳид менинг қишлоқдошим бўлади. У иш фаолиятини Косон туманидаги Косон педагогика ва иқтисодиёт коллежида ўқитувчиликдан бошлаб, болаларга жисмоний тарбиядан дарс берган. 2017-йил 7-апрель куни Косон туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабига ишга ўтиб, 5-6-7-синф ўқувчиларига 2016-2017 ўқув йилида жисмоний тарбиядан дарс ўтиб келган.   2017-2018 ўқув йилидан бошлаб эса, 7-8-9-10-синф ўқувчиларига мутахассислиги бўйича жисмоний тарбия фани бўйича дарс ўтишни давом эттирган. Мирзоҳид Абдурасуловни дарс соатлари бир ставка, яъни хафтасига 20 соат этиб белгиланган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2018 йил 13-июндаги “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2018 йил 1-сентябрдан бошлаб, юқори синф ўқитувчиларининг ойлик маошлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик маошлари 10 фоизга, ўқувчилари фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқитувчиларга энг кам ишҳақининг 3 бараваридан 20 бараваригача бир марталик рағбатлантириладиган пул мукофотлари белгиланган.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  ўқитувчиларни ойлик маошларини оширганидан биз ўқитувчилар беҳад хурсанд бўлдик, -дейди мен билан суҳбатда Мирзохиджон,-лекин,  Ўзбекистон Президентининг ушбу қарорига зид равишда, мен ишлаётган Косон туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Нусрат Истатов менга: “сени дарс соатларингни қисқартираман, хафтасига 20 соат дарс эмас, 16 соат дарс ўтасан, меҳнат ҳақингни 0,75 ставкага тушираман”,-деб айтди. Мен мактаб директорига менинг розилигимни олмасдан дарс соатларимни қисқартиришига эътироз билдирганимда, Нусрат Истатов менга: “қаерга борсанг боравер, қўлингдан келганини қил, 0,75 ставкага ишлашни хохламасанг, мактабдан кет, бундан кам ставкага ишлайдиганлар ҳам бор”,-деб мени ҳақ-ҳуқуқларимни очиқдан очиқ бўзишни бошлади. Ҳозирда менинг дарс соатларим хафтасига 16 соат бўлди,- ўйчан ҳолда гапини давом эттириб Мирзоҳид.

Мирзоҳиджоннинг гапидан маълум бўлишича, 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Истатов 2018-2019 ўқув йили учун икки нафар кишини жисмоний тарбия фанидан дарс бериш бўйича ишга қабул қилиб, шунинг  ҳисобига Мирзоҳид Абдурасуловнинг иш дарс соатлари янги қабул қилинган ўқитувчиларга дарс соати бериш учун қисқартирилган. Ишга қабул қилинганлардан бири Қарши педагогика университетини кундузги таълим йўналишида жисмоний маданият факультетида иккинчи босқичда ўқиётган талаба экан. Мирзоҳидни айтиши бўйича мактаб директори ўқитувчиларга мактаб болалари ёзги ўқув таътилига чиққан вақтда юкламалар берар экан. Бу юкламалар шундан иборатки ўқитувчилар ўзларининг иш ҳақи ёки оиласининг бошқа даромадлари ҳисобидан мактабни ремонт, яъни таъмирлашар экан.

Бизнинг 8-сонли мактабимизда мингга яқин ўқувчи бор. Синфлар учтадан,  ҳар бир синфда 25 тадан 32 тагача ўқувчи бор ва 90 та ўқитувчи бор, -деди Мирзоҳид,-шундан 77 нафар ўқитувчи аёллардир, фақат 13 нафар ўқитувчи эркак киши холос, барча ўқитувчиларга мактаб бинолари ва ҳовлиси ёзги таътил вақтида мактаб директори томонидан бўлиб берилиб, мактабни ўқитувчиларнинг ойлиги ҳисобидан таъмирлатилади. Мактабни таъмирлашдан бош тортган ўқитувчи мактабдан кетишга мажбур бўлади. Иш топиш жуда ҳам қийин. Шунинг учун ишдан айрилиб қолмаслик учун ўқитувчилар болаларига кийим-кечак ва рўзғорига сарф қилиши керак бўлган маблағларни мактаб ремонтига сарфлашга мажбур.

-Мен ва 5 нафар ўқитувчи 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт залини қарийб олти юз минг сўм сарфлаб, ойлик маошимиз ҳисобидан таъмирладик,-дейди Мирзохид.

-Менинг қарамоғимда қарилик пенсиясига чиққан касалманд ота-онам, кўзлари кўрмай қолиши оқибатида турмушидан ажрашишга мажбур бўлган 1-гурух ногирони бўлган опам Абдурасулова Мунира ва унинг 3 ёшли қизи Холмирзаева Шабнамлар бор. Мен касалманд ота-онамга ва 1-гурух ногирони опамга ҳар ой дори-дармон оламан,-деб айтди Мирзоҳид,–уларнинг ўзларини нафақалари даволанишга, дори-дармон сотиб олишга етишмайди. 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Нусрат Истатов менинг дарс соатларимни менинг розилигимсиз қисқартириши натижасида бизнинг оиламиз моддий-мушкул аҳволга тушиб қолмоқда, ўзим эса уйланишим учун пул йиға олмаяпман,- деб айтди Мирзоҳид.

Мен Ўзбекистон Президентининг Косон туманидаги Халқ қабулхонасига, менинг Ўзбекистон Конституциясига асосан меҳнат қилиш ҳуқуқимни 8-сонли мактаб директори Нусрат Истатов ғайриқонуний равишда бузаётганлиги учун устидан шикоят бердим,-деди Мирзохид.

Хўш, Президентимизни Халқ қабулхонасидан Мирзоҳидни мурожаатига қандай жавоб бўлар экан. Албатта биз бу мавзуга яна қайтамиз, азизлар.

 

Муаллиф:Маматқулов Чўян

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мен чаласавод эдим, балки ҳозир ҳам..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир асрдан буён ўз ечимини топа олмаётган ўзбек алифбосидаги хатолар ҳақида ўз фикрини билдирди: Мактабда ўқишни ...

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Ўзбекистонда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400