Россия хорижий ишчи кучини қисқартирмоқчи

Россиядаги қурилиш соҳаси корхоналарида хорижлик ишчиларнинг улуши биринчи марта чекланади. 2019 йилда у 80%дан ортиқ бўлмаслиги керак, дея маълум қилди РФ бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова жума, 7 сентябр куни ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича уч томонлама комиссия йиғилишида. Бироқ, Москва қурилиш сектори (унга мамлакатдаги барча қурилиш ишларининг 12% тўғри келади) учун истисно қилинади. Бу ҳақда РБК сайти хабарига асосланиб Кун.Уз нашри маълум қилмоқда.

Фото:Мигрант.ру

Ушбу мамлакат ҳукумати ҳар йили кейинги йил учун хорижий ишчиларга норматив белгилайди. 2019 йилда мигрантларнинг иқтисодиётдаги улуши тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан август ойида келишилган бўлиб, қурилиш соҳасида – мигрантлар меҳнатидан фойдаланиш учун асосий бўлган соҳада – жалб этилувчи хорижий ишчи кучини қисқартиришни назарда тутади.

«Қурилишда хорижлик ишчиларнинг улушини 80 фоиз даражасида белгилаш таклиф қилинмоқда», – дейди Голикова. Росстатнинг 2017 йил учун маълумотларига кўра, 6,3 миллион киши қурилиш соҳасида иш билан банд, уларнинг аксарияти мигрантлар саналади. «Сўнгги йилларда бу соҳада хорижий ишчилар юқори улуши бўлган компаниялар сони ўсмоқда, ва шунинг учун ҳам бу улушни камайтириш таклиф этилмоқда», – дея таъкидлаб ўтди Голикова.

Мамлакат Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, чет эллик ишчилар сони улуши жами ходимлар сонидан 80-100% бўлган корхоналарнинг қурилишдаги улуши 2016 йилдаги 7,7% дан 2018 йилдаги 14,5% гача ўсди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калуга областидаги иссиқхонада Ўзбекистон ва Хитойдан келган 51 нафар ноқонуний мигрант аниқланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди. 2019 йилнинг ...

Матбуот эркинлиги индекси–2018: ўзбекистон ҳамон матбуоти эркин бўлмаган давлатлар орасида

Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот жаҳоннинг 180 мамлакатидаги сўз эркинлиги даражасига берилган баҳолар акс ...

Андрей кубатин нима учун қамоққа ташланган?

Жорий йилнинг 5 август куни Al Jazeera томонидан ўзбекистонлик тарихчи олим Андрей Кубатиннинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ мақола эълон қилинди, деб “Human”  сайти мақолани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400