Дунё бўйича 11 октябрь куни интернет ўз ишини тўхтатади

Мутахассислар роппа-роса бир ойдан кейин, яъни 11-октябрда интернет ўз иш фаолиятини тўхтатиши мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда.

Бу каби ноқулайликлар домен номлари ва IP-манзилларни бошқарувчи корпорация вакиллари тарихда биринчи марта криптографик калитларни алмаштиришга боғлиқ ҳолда рўй беради, деб хабар бермоқда  tvzvezda.ru

ICANN шунга боғлиқ ҳолда тармоқ фойдаланувчиларини эслатди. Шунга кўра, худди шу куни одамлар интернетга,  турли сайтлар ва браузерларга кира олмай қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.  Мутахассислар бундай ноқулайликлар фақат 1 кун давом этишини билдирмоқда.

Шу билан бирга, улар криптографик калитларни алмаштириш куни ўзгариши мумкин деган  тахминларни ҳам илгари сурмоқда. Ушбу кун корпорация вакиллари томонидан 12-сентябрда белгиланади.

 

Ўзбекистонда эса интернет тармоқлари 5 сентябрдан буён ниҳоятда ёмон ишламоқда. Айниқса, ўзбекистонликлар орасида кенг тарқалган, очиқ фикрлар билдириладиган майдонга айланган Facebook ижтимоий тармоғи ўта суст ишлаётир. Мамлакатдаги сиёсий ҳодисалардан норози халқ дарди сирасига эндиликда интернет муаммоси ҳам қўшилаётир.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Британия ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди.  Айтиш ...

Малоҳат эшонқулова: “ғанимларим яшасин!”

 Ўзбекистонда мустақил журналистлар уюшмасига асос солинди Малоҳат Эшонқулова ЎзМТРК тизимидаги “Yoshlar”  телеканалининг собиқ журналисти, айни дамда “Бирдамлик” Халқ ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400