Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 8 сентябрь куни “Галатут” МФЙда яшаган Ф.Х. уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинганида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 6 сентябрь куни Ф.Х.нинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.С. уйида оилавий жанжал сабаб Ф.Х.нинг бошига тахта билан уриб, жароҳат етказганлиги, бу бўйича Ф.Х. ҳеч қаерга мурожаат қилмаганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.