Қозоғистонликлар энг дангаса халқ

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти қозоғистонликлар “кам ҳаракат қиладиган одамлар” сафида эканлиги ҳақида баёнот бермоқда, деб ёзади Stan.kz.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти Қозоғистонни дангаса давлат қаторига киритган. Экспертларнинг маълумотига кўра, қозоғистонликларнинг жисмоний фаоллиги паст. Чунки аҳолининг тўртдан бир қисми спорт билан мутлақо шуғулланмайди.

 

Жаҳон соғликни сақлаг ташкилоти 168 давлатда тадқиқот ишларини олиб борган ҳолда мана шундай хулосага келган. 55 та давлатда аҳолининг учдан бир қисми жисмоний фаоллик ва спортга мутлақо эътибор қаратмайди.

 

Қозоғистон ана шу рўйхатнинг ўртасида. Мамлакат аҳолиси орасида вояга етган фуқаролардан 70%и спорт билан шуғулланади. Қолган аҳоли спортга мутлақо бефарқ. Улар оинаижаҳон орқали спорт дастурларини томоша қилиб, спортга доир билим савияларини оширади.

 

Қирғизистонда бу кўрсаткич Қозоғистондан яхши. Мазкур давлатда аҳолининг фақат 14%и спорт билан шуғулланмайди. Белоруссияда ҳам шундай. Ўзбекистон, Украина ва Россияда ҳам аҳвол худди шундай бўлмаса-да Қозоғистон кўрсаткичига яқин. Уганда ва Мозамбик энг фаол давлат дея эътироф этилди. Мазкур давлатларда атиги аҳолининг 6%игина соғлом турмуш тарзига риоя қилмайди.

 

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ...

Тошкентда қўлга олинган ёзувчи: эҳтиёт бўлинг эшиклар ёпилади… (аудио)