Жанубий Суданда самолёт ҳалокатга учраб, камида 21 киши ҳалок бўлди

Жанубий Суданда самолёт ҳалокатга учради. Associated Press агентлиги маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланган ҳолда хабар беришича, Жуба шаҳридан учган йўловчи самолёт кўлга қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган.

Фото:Твиттер

Йироль шаҳри ахборот министри Табан Абеля Агеканинг сўзларига кўра, авиаҳалокатдан фақат 3 киши омон қолган, уларнинг икки нафари катта ёшли эркаклар ва бири 6 ёшли болакайдир.

Унинг қайд этишича, самолёт 19 нафар йўловчига мўлжалланганди. Ҳалокат вақтида самолётда қанча йўловчи ва экипажнинг неча нафар аъзоси бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Reuters агентлиги хабарига кўра, омон қолганларнинг бири италиялик шифокор бўлиб, у Жанубий Судандаги тижорий ташкилотлардан бирида ишлаган. Қайд этилишича, жароҳатланганлар айни вақтда Йироль шаҳрига етказилган, шифокор жарроҳлик столига ётқизилган.

Манба: Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ...

Ўзбекистон бозорларида шакар қанчадан сотилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус ...

Украиналик қочқинлар европа иттифоқида уч йилгача ҳимояланади

Украиналик қочқинлар Германияда одатий бошпана олишмайди. Улар Европа Иттифоқида дарҳол уч йилгача ҳимояланади. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер 2-март куни ...