Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

 

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото:krasproc.ru

Низомга мувофиқ, текширувлар тегишли тартибда амалга оширилади. Бир кунлик текширувлар вилоят прокуратураси билан, бир кундан ортиқ бўлган текширувлар Бош прокуратура билан келишилади.

Текширув ўтказишни келишиш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали бажарилади.

Шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги, хорижий корхоналар, эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ўтказиладиган текширувларни келишиш фақат Бош прокуратура томонидан амалга оширилади.

Назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида, тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган “хавфни таҳлил этиш” натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки ижтимоий тармоқ, веб-сайтлардан олинган маълумотлар асосида текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.

Бундан ташқари, текширув бошланишидан олдин тадбиркор текширув мақсади билан таништирилади ва у текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши шарт.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Британия ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди.  Айтиш ...

Бир ҳамшира қиёфасида ўзбек андишаси

  Жамият 17:45 12509 Иллюстратив фото Кун.uz ижодий жамоаси ташриф билан Наманган вилоятига ташриф буюрганимизда, туманлардан бирида жойлашган ҚВПда бўлдик. Шанба куни ...

Ўзбекистонда мобил интернет нархи қирғизистонга нисбатан 15 баробар қиммат

Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича дунёда 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақда 230 мамлакатда мобил хизматлар нархи баҳоланадиган Worldwide mobile data pricing  рейтинги ...