Россия Ўзбекистонга Сухроб Фозиловни экстрадиция қилди

Россия Ўзбекистонга 32 ёшли Сухроб Фозиловни экстрадиция қилди, у республика ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2010 йилдан буён қидирилаётган эди, деб ёзади “Дарё.Уз” нашри.

Фото:AVA.md

Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 242 (жиноий уюшма ташкил этиш), 168 (фирибгарлик), 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)ларида назарда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланмоқда.

Фозилов 2007—2009 йилларда Ўзбекистон ҳудудида оффшор зоналарда рўйхатдан ўтказилган, молиявий пирамида кўринишидаги чет эл компаниялари вакиллари ҳомийлиги остида яратилган жиноий фаолиятни ташкил қилган ва унинг бўлинмаларига раҳбарлик қилган.

2008—2009 йилларда алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи 140 фуқаронинг жами 61 минг доллар маблағларини ўғирлаган ва чет эл компанияси ҳисобига ўтказган. Шунингдек, жиноий ҳамжамиятнинг бошқа бўлинмалари раҳбарлари билан биргаликда 13 миллион доллардан ортиқ «орттирилган» даромадларни легаллаштирган.

2017 йил ноябрида давлатлараро қидирувдаги Фозилов Москва метрополитенида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаршидаги институтнинг иқтисодиёт факультети декани 400 доллар пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ни институт талабаси сафидан чиқариш билан ...

Фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳамон етим қўзи каби яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти илк бор ҳаётга тадбиқ қилинган йилда миллат душмани бўлмиш Ислом Каримов ташаббуси билан Фуқаролиги йўқ шахснинг Ўзбекистонда доимий ...

Ҳакерлар ўзбекистондаги расмий сайтларни бузиб кирди

Ўзбекистондаги бир неча расмий давлат сайтларига ҳакерлар томонидан ҳужум қилинган. (more…)