Сувенир пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

Фото:TripAdvisor

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида шу йил 10 июль куни Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 май куни 2 номаълум шахс “Ойдин” қорамол бозорида унга тегишли 2 бош қорамолини 4 млн. 500 минг сўмга сотиб олишга келишиб, унга дастлаб 100 000 сўм пул бериб, қолган пулларни Қарши шаҳрида беришларини айтганини ва Қарши шаҳар ҳудудида унга берган 600 АҚШ доллари қалбаки (сувенир) бўлиб чиққанини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани яшовчилар Э.Т. ва С.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бегоналашаётган фарғона водийси

Жорий йилнинг 29 апрель куни турмуш ўртоғимнинг туғишган холаси оламдан ўтгани ҳақида Фарғонадан шум хабар келди. Биз жаназанинг соат 14-00 га белгиланганидан воқиф ...

«фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви эфирдан узиб қўйилишига ёшлар иттифоқининг алоқаси борми?

«Маҳалла» телеканалида 4 июль куни соат 20:00 да эфирга узатилган «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувининг ёшлар сиёсати ва Ёшлар Иттифоқига бағишланган сони охирига етмай, тугашига ...

Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ...