Толибон Туркманистон чегарасидаги Хамоб туманини босиб олди

Туркманистона туташ Жоузжон вилоятининг Хамоб тумани ўтган тунда кечган босқин натижасида Толибон назоратига ўтган. Бу ҳақда “BBCUZBEK” радиоси сайти хабар бермоқда.

Хамобга ҳозир ҳукумат қўшимча куч ташлаган

Жангларда камида 8 нафар афғон ҳукумати зобити ўлдирилгани айтилмоқда. Яна бир неча аскар Толибонга таслим бўлишган.

Жангарилар катта миқдорда қурол-аслаҳани қўлга киритишгани ҳақида ҳам айтишмоқда.

Бу жангда Толибон қандай талафот кўргани маълум эмас.

Расмийларга кўра, туманни қайтариб олиш учун у ерга қўшимча куч жўнатилган.

Афғонистон мулозимларига кўра, 400 нафарга яқин Толибон жангариси ҳужум қилган. Ҳозир ҳам улар билан жанглар давом этмоқда.

Хамоб тумани бир йил олдин ҳам Толибон қўлига ўтиб, кейин қайтариб олинган эди.

Шимолий Афғонистоннинг бошқа туманларида ҳам Толибон билан тўқнашувлар кечган.

Ўзбеклар зич яшовчи Сарипул вилоятининг марказий шаҳрига ҳам Толибон ҳужум қилган, аммо жангарилар ортга қайтарилган.

Амударё бўйидаги Қундуз вилоятида эса Толибон Афғонистон полиция кучлари базасини қўлга киритганини даъво қилаётир.

Қундузда 2 нафар афғон аскари ҳалок бўлган.

Жанубий Афғонистоннинг Майдон Вардак минтақасида эса Толибон Даймирдад тумани назоратини қўлга олишгани ҳақида билдирган.

Афғон расмийлари бу хабарни тўлиқ тасдиқлашгани йўқ ва ҳамон жангар кечаётганини айтишади.

Шимолда Толибон ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан ўтган жангарилар фаолият юритиши айтилади.

Ўзбек жангарилари кейинги йилларда Афғонистоннинг маркази ва шарқида ИШИД ҳудудлари ҳам барпо этишга уринишган.

Маҳаллий афғонларга кўра, Ўзбекистон ўзбекчасида гапирувчи жангарилар сўнгги йиллари шиа мусулмонларни ўғирлаб, ўлдирган ҳоллари бор.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингидаги ўрнини яхшилади

БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2019 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бир йил олдинги мавқеини яхшилади, деб ...

Ўзбекистонда маҳкумларга дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқи берилди

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400