Ўзбекистон ҳукумати Facebookка тўсиқ қўйганини рад этмоқда

Халқаро телекоммуникация тармоқларига уланишни назорат қилувчи ва интернет соҳасида монополиячи ҳисобланган “Ўзбектелеком” ширкати Facebook ижтимоий тармоғидаги узилишларга алоқаси йўқлигини айтган.

“Ўзбектелеком” томонидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси одатий режимда ишламоқда. Компаниянинг Facebook билан боғлиқ муаммоларга алоқаси йўқ”, – дея ширкат вакилининг сўзларини келтирмоқда Газета.уз нашри.

3 сентябрдан бошланган узилишлар ортидан Ўзбекистонда VPN-иловалардан фойдаланувчилар сони кескин ошиб кетгани қайд этилган.

VPN Proxy Master Ўзбекистонда сўнгги беш кун ичида энг кўп юклаб олинган дастур бўлган ва оммавийликда Telegramни ортда қолдирган.

 

Би-би-си душанба куни суҳбатлашган 10 дан ортиқ ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчилари VPN-илова орқали кираётганликларини айтиб, интернет тезлигининг пастлигидан шикоят қилишди.

Айни пайтда Газета.уз нашри давлат идоралари ва жойлардаги ҳокимият органлари Facebookдан фаол фойдаланаётгани, янгилик ва баёнотларни чоп этишда давом этаётганига эътибор қаратган.

“Ўзбектелеком” ширкати ҳукумат агентликлари ва давлат идораларига интернет ва бошқа телекоммуникация хизматлари кўрсатадиган асосий ширкат ҳисобланади.

‘Тайёр эмас’

Facebookдаги муаммолар ушбу ижтимоий тармоқда фаол қатор блогерларнинг ҳибсга олиниши ортидан бошланган.

 

Ҳибсга олишлар манзарасида ҳукумат интернетни назорат қилишга доир янги қарорни эълон қилган.

6 сентябрь куни чиқарилганга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган веб-сайт ёки блогерларнинг саҳифалари суд қарорисиз ёпилиши мумкин.

Ҳукумат интернетда тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ахборот ресурслари реестрини жорий қилишини айтган.

Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.

Бу амалда тақиқланган веб-сайтлар ва блогларнинг “қора рўйхати” тузилишини англатади.

Айни пайтда Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси (CPJ) Ўзбекистон ҳукуматини диний мавзуларни ёритган блогерларни қўрқитишга чек қўйиш ва ҳибсдаги камида тўрт кишини озод қилишга чақирган.

“Ўзбекистоннинг блогерларни ҳибсга олиши мамлакат сўз эркинлигининг аҳволини яхшилаш борасида жиддий одимлар отишга тайёр эмаслигини кўрсатади”, деб айтган ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Гулноза Саид.

Блогерлардан бири, 50 ёшли Тўлқин Астанов ўтган чоршанба озодликка чиқарилган.

Яқинлари унинг қўрқитилгани ва Facebookка кирмаслик ҳақида огоҳлантирилганини айтишган.

 

Манба:BBCUZBEK.COM

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутат расул кушербаевга босим ўтказишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев — Ўзбекистон парламентидаги энг фаол, ишлаётганини кўрсата оладиган камсонли халқ вакилларидан бири. Масалан, сиз ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400