“Agro business Bukhara” халқаро бизнес форуми ўтказилмоқда

Бугун хорижий давлатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида Бухорода “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форуми ўз ишини бошлади.

Фото:Лайло Ҳайитова

350 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК КЕЛИШУВ

Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 10 июлида ишлаб чиқилган “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3843-сонли Қарор ижросини таъминлашга қаратилган илк қадамлардан биридир .

Фото:Лайло Ҳайитова

Унда хорижий ҳамкорлар сифатида 18 та, жумладан, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Нидерландия, Бирлашган Араб амирликлари, Ҳиндистон, Сингапур, Эрон, Исроил, Саудия Арабистони, Щвецария ва бошқа давлатлардан 120дан ортиқ етакчи хорижий компаниялар ва уларнинг 150 нафардан ортиқ вакиллари ташриф буюришди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 200 га яқин, Бухоро вилояти шаҳар ва туманларидан 250 дан ортиқ турли соҳалар ва 90 дан ортиқ иссиқхона хўжаликлари вакилларидан иборат маҳаллий инвесторлар ҳам қатнашди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Меҳмонлар дастлаб Бухоро вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналари томонидан ташкил этилган стендлар ҳамда вилоятда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ярмаркаси билан танишишди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳамда хорижлик инвесторлар иштирокида оммавий ахборот воситалари   ходимлари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Матбуот анжуманида “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси  ва вилоятда хорижий инвесторларга яратилган шароитлар ҳамда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, шунингдек, Бухоро вилоятининг инвестицион имкониятларини янада яхшилаш, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси доирасида қўшимча қийматга эга замонавий иссиқхона хўжаликлари, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда кластер усулини ташкил этиш, ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хориж компаниялари билан қўшма лойиҳаларни  амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш нафақат, ўзбекистонликлар, балки ҳамкор давлатлар халқлари манфаати учун ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Мулоқот форум доирасида вилоятнинг бизнес соҳаси вакиллари ҳамда хорижлик инвесторлари билан бўлиб ўтган учрашувда давом эттирилди. Бунда “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, банк кредитлари ва халқаро молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, исвестиция истиқболлари ҳамда иссиқхоналарни ривожлантириш, кўплаб замонавий фермер хўжаликларини барпо этиш ҳақида сўз борди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳиндистон инвесторлари билан ҳамкорликда жуда кўп қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Аммо Бухоро вилоятида бундай субъект ташкил этилмаган эди. Гап шундаки, Осиёда ўз ўрнига эга ушбу давлат ишбилармонлари Бухоро бизнеси имкониятларидан, бу ерда қайта ишланаётган хомашёлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Ҳиндистонлик  ишбилармонлар билан “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форумида ҳамкорлик шартномасининг имзоланиши агросаноат комплексини модернизация қилиш, боғдорчиликни ривожлантириш ва бошқа соҳаларга инвестиция жалб этиш, тажриба алмашиш, тўқимачилик маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилишда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Худди шунингдек, Форум доирасида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида “В2В” шаклидаги кооперацион биржа ташкил этилди. Унда 350 миллион АҚШ долларлик, шундан 17 миллион долларлик тўғридан-тўғри келишув имзоланди.

Бундан ташқари, хорижий инвесторларга 1 миллиард долларлик 180дан ортиқ лойиҳалар таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга Бухоро вилоятида 29 та хорижий давлатлар ҳамкорлигидаги қўшма корхоналар иш олиб бораётган бўлса, шуларнинг 12 таси жорий йилнинг саккиз ойи давомида ишга туширилган.

Форум эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Nestle ўзбекистондаги иккита заводини сотди

Nestle Uzbekistan МЧЖ мамлакатда бир нечта корхоналарини Lactalis компаниясига сотилганлигини маълум қилди, деб ёзади «Саф.уз» сайти. Nestle Uzbekistan ва Lactalis ...

“сотилармиш” деган гаплардан кейин твиттер 1,5 млрд.га қимматлади

Твиттер микроблоглaр хизмaти aкциялари ширкaтнинг Google тaрaфидaн сотиб олиниши ҳaқидaги миш-мишлaр ортидaн беш фоизгa қиммaтлaди. Бир донa aкцияси нaрхи 53,28 доллaргa ...

Facebook 400 миллион долларга instagram учун гиф сервисини сотиб олди

Фото: Reuters Facebook интернет аудиторияси орасида гифлар тарқатиши билан танилган Giphy сервисини сотиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган. «Визуал ифода ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400