Ютишимни билсам ҳам… ютқазгим келди! 

 

Яқинда бир мактаб муаллимаси билан мактаб ўқитувчиларининг ойлиги хусусида баҳслашиб қолдим.
Мен:
– Агар хозир бир миллион олаётган бўлсанг, сентябрдан бир миллион икки юз қирқ минг оласан. – десам, у:
– Йў-ў-ўқ, ойлигимиз бир баробар-у 24 фоизга кўпайди! – дейди!
– Масалан мен, – деди у. – Олти юз олтмиш минг сўм ойлик олардим, энди ойлигимга яна шунча ва 24 фоиз қўшилади. Шунда ойлигим салкам бир ярим миллионга бориб қолди!
– Атиги олти юз олтмиш минг оласанми? – хайрон бўлдим. – Маълумотинг ўрта маҳсусми-ё?
– Йўғей? – деди у. – Олий маълумотлиман, фақат дарсим оз: 11 соат дарсим бор…
– Ўқитганга кўра, хеч бўлмаса бир ставка дарс олмайсанми? Шундоғам тўрт кун тушгача мактабда, қолган уч кунда “полни” қайнотанг-қайнонанг хизматида бўлар эдинг? – десам, у:
– Мактабда дарс озайиб кетди, оға! – деди. – Биласиз, коллежлар ёпилди, ўқитувчилари мактабларга ўтказилди… Аввал мениям бир ставка дарсим бор эди, қолган дарсларимни “коллежчилар” билан баҳам кўрдим. Бу йил коллеж ўқитувчиларининг қолган-қутганлари ҳам келармиш, кейин неча соат дарсим қолади – худо билади… Лекин гапим гап: агар шу 11 соат дарсим билан қолсам, сентябрдан салкам бир ярим миллион ойлик оламан!
– Яхшилаб суриштир, синглим! – маслаҳат бердим. – Агар “икки баробару, 24 фоиз” бўлса, сен айтгандек бўларди!
Қараб турсам, енгилиш нияти йўқ!
– Кел яхшиси – “спор”лашамиз, қўлингни ташла! – дедим унга. – Ким енгилса, ғолибга бир “морожни” эрийди!
– Келишдик!
Бахслашишдан мақсад – ютиш, аммо шу тобда енгилишни хоҳлаб қолдим.
Чунки биз ҳам иккита бўлғуси муаллима ўқитиб ўтирибмиз, улар олий маълумотли ва биздан кўра бахтли бўлсин деб… хотиним – РОССИЯда!

Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида ...

Ўзбекистон томчилатиб суғориш технологиясига ўтишни режалаштирмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизини томчилатиб суғориш технологиясига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Таъкидланишича, ҳозирги ...

Каримов берган томорқага қурилган уйларни иштихон ҳокими уч кунда бузмоқчи

Иштихон ҳокими уйларни уч кунда бузмоқчи Ўртоқлашинг Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими Янгиккент қишлоқ фуқаролар йиғини Чилликчи қишлоғида яшовчи 8 хўжаликка ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400