Россияда СССР қулаганидан кейинги энг йирик ҳарбий машғулотлар бошланди

11 сентябрда Россиянинг марказий ва шарқий ҳарбий округларида 1981 йилдан бери кузатилмаган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар қилди.

Ҳарбий машғулотлар шарқий Сибирнинг Чита минтақасида 11 сентябрь куни бошланди.

Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг билдиришича¸ “Восток-2018” деб номланган бу машғулотларда 300 мингдан ошиқ аскар қатнашмоқда. Мазкур машғулотларда мингдан ошиқ учувчи аппарат¸ 36 мингга яқин танк ва Тинч океан флоти ва Шимолий флот денгизчилари¸ 80 га яқин жанговар кема ҳам иштирок этади.

11-13 сентябрь кунлари Владивостокда ўтказилаëтган иқтисодий форум доирасида Хитой президенти билан учрашиши кутилаëтган президент Путиннинг мазкур машғулотларни ҳам томоша қилиши режаланган.

Кремль матбуот хизматининг билдиришича¸ “Восток-2018” машғулотларида Хитой ВА Монголия ҳарбийлари ҳам иштирок этади.

Россиянинг СССР қулаганидан бери мисли кўрилмаган даражадаги ҳарбий машғулот ўтказиш режаси Москва ва Ғарб муносабатлари Қрим аннексияси¸ Кремлнинг шарқий Украина ва Суриядаги урушга аралашуви ва АҚШ президентлик сайловидаги роли каби муаммолар боис кескинлашиб бораëтган бир пайтга тўғри келди.

СССР қулаганидан бери мисли кўрилмаган бу даражадаги ҳарбий машғулотлар бориши НАТО томонидан яқиндан кузатилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Amnesty international ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори рашиджон қодиров учун одил судловни талаб қилди

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...

Амалдор: оқ уй мирзиёевдан ислоҳотларни талаб қилмоқда

Юқори лавозимли америкалик амалдорнинг сўзларига қараганда, Оқ уй Вашингтонга келаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни иқтисодиёт соҳадаги ислоҳотларни ва ...