УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ – ШАЖАРА

  Рауф Парфи авлодлари шажарасини тузиш бир пайтлар  энг биринчи галдаги вазифам бўлганди. Рауф ака билан ҳам бу борада кўп суҳбатлашгандик. У киши фарзандлари ва неваралари ҳақида гапирганда  “Авлодимизни давом эттирадиганлар шулар.Улар шажарасини тузсангиз гўзал иш бўларди” дегандилар.

Қайнонам Зебихон ая бу авлодга мансуб кишиларни яхши билардилар.  Шу сабабли у кишидан авлодларига мансуб кўп кишилар номларини ёзиб олгандим. У мўътабар аёл 1991 йил вафот этганларидан сўнг эса шажарага кирувчи ҳар бир киши ҳақида батафсил маълумотлар ёзиб олмаганимга афсусландим. Чунки Рауф ака авлодларига мансуб ҳар бир сиймо ҳақида меҳр ва ифтихор билан “сиз” лаб  гапирардилар. Ажойиб фазилатлари ва ўзига хос хусусиятларини бафуржа сўзлаб берардилар.

Хотирам кучли эмаслиги сабабли уларнинг кўпи ёдимдан кўтарилиб кетган. Айниқса, шажарага кирган кишиларнинг туғилган ва вафот этган йилини ёзишни ўйлагандим. Афсуски, бу ниятимни амалга ошира олмадим. Водилда ва Шўралисойда сўраб суриштиришим туфайли барибир шажарани  тузишда давом этдим.

Рауф ака вафот этганларидан сўнг бу ишни тезлатмасам қолиб кетишини англадим. Шу сабабли Рауф аканинг синфдош дўстлари ва кекса кишилардан кўплаб қариндош-уруғлари  исми-шарифини аниқладим. Оқибатда яхлит манзара юзага келди.

Бировлар шажарани дарахт шохлари кўринишида тузишади. Бунда ким кимнинг фарзанди эканлигини аниқлаш анча мушкул. Бир киши икки марта уйланган бўлса ёки аёл киши эгизак фарзанд кўрган бўлса тушиниш қийинроқ. Маълумот сифатида ёзиш эса кўп жойни эггалайди.

Занги ота зиёратгоҳида ул зот авлоди шажарасини ва кўплаб музейларда улуғ сиймолар шажараларини кўрганман. Бу шажаралар узун  ўрама қоғозга битилган бўлиб, кўплаб муҳрлар ҳам босилган. Бу шажараларни китобда келтириш кўп саҳифаларни эгаллайди ва исм-шарифлар кўпчилик ёдида қолмайди.

Темурийлар тарихи Давлат музейида Амир Темур шажараси схема тарзида тузилиб, катта қилиб осиб қўйилгани кўпчилик қатори менга ҳам  ёқади. Унга қараб улуғ соҳибқироннинг бутун авлоди ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Рауф Парфи шажарасини тузишда мен шу шаклдан фойдаландим. Бу шажарани мукаммал деб бўлмайди, албатта. Чунки, ҳаёт давом этмоқда. Рауф ака неваралари сони ортиб бормоқда. Яна менинг назаримда четда қолган, лекин Рауф Парфига қариндош бўлган кишилар бўлиши мумкин. Шунингдек, ёш ўлиб кетиб, кўпчилик ёдидан кўтарилган кишилар ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳамид полвон ҳам  Рауф Парфининг номдор  қариндошларидан биридир. У киши Водилда кураш тушиб,  шу номга сазовор бўлганлар. Ҳар йили у киши номлари билан аталган халқаро кураш мусобақасининг Водилдаги азим чинор остида ўтказилиб келиниши бежиз эмас.

Шу жиҳатларни инобатга олиб, Рауф Парфи ва Ҳамид полвон шажараларини бирлаштирдим.Ўқувчига яхлит манзара аён бўлади деган фикрга бордим.

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кеча ёди

Ёғилади майин сас, садо, ёғар, егар шомурут қори, нақадар хуш жодугар наво, озод, қора сочлар ифори. Шомурутлар оппоқ гулидан кузатаркан фонуслар ёқиб, юлдузларнинг ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Мeҳробдан чаён-махдумнинг баъзи хислатлари

  Юқоридан ўқуғучиға бир даража онглашилған бўлса керакки, яқин йигирма йиллардан бери  махдумнинг келими шаҳар ёки қишлоқ сўраб турған бир бекча бўласа-да, ундан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400