АТИРГУЛ (етиштириш) УЧУН 50 МИЛЛИОН ДОЛЛАР САРМОЯ ТИКИЛДИ

Кеча хабар қилганимиздек, Бухорода бўлиб ўтган “Agro business Bukhara” Халқаро бизнес Форумининг иккинчи кунида ҳам хорижлик сармоядорлар билан инвестицион келишувлар имзоланди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Жондор тумани эркин иқтисодий зонаси учун ажратилган 100 гектарли ер майдонида Эроннинг
“Delta Commercial Group” компанияси 50 миллион доллар сармоя тикди. Мазкур компания бошқаруви раиси Vahid Asgari тупроғи нам ва ҳавоси мўътадил бу манзилда атиргуллар етиштирилишини билдирди.

Шу куни хориж инвесторлари қатор туманларда бўлишиб, таклиф этилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Маҳаллий тадбиркорлар ҳамда туман ҳокимликлари билан хорижий сармоядорлар ўртасида ўша жойнинг ўзида икки томонлама шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳам Исроилнинг “AgriGo Ltd.” компанияси раҳбари Анатоли Мичел ҳамда ҳиндистонлик йирик инвестор “Sun Overseas” компанияси директори Жоя Саксана билан музокара ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун давом этган Халқаро бизнес форумда жами 400 миллион доллардан ортиқ 20 та лойиҳа имзоланди. Шундан 220 миллион доллари айнан “Бухоро-агро” ЭИЗ ҳиссасига тўғри келади.

 

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода нефтни қайта ишлаш заводи модернизацияси учун 553 миллион доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ)да 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ходимлари ...

“қумтор” устидаги жанжаллардан бош вазир истеъфо берди

Қирғизистон Бош вазири Жоормат Оторбаев лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилди. Ўз қарорини 23 апрель куни Қирғизистон парламентида эълон қилган Оторбаев бунинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400