Фу сассиқ – фу СНИКЕРС!


– Янгам кўринмайди, Қадамбой оға? – ҳаёлларимни бўлди муаллима. – У билан бир мактабда ишлаймиз, аммо анчадан буён кўрмадим.
– Эшитмадингми, янганг Россияга кетди. – Хотинимни соғинибман, шекилли – кўзларимда ёш айланди. – Қўй, эслатма: ёнган юрагимни баттар ёқма, пичоқсиз сўйма! Беш йил емай-ичмай йиққанимиз бир йил контрак тўлашгаям етмади…
– Дадам ҳам мен ўқишга киргач, Россияга кетганди. То институтни битгунимча – тўрт йил уёқда ишлади, бечора. Умуман, минг-минглаб ота-оналар фарзандининг шартнома пулини тўлаш учун чет элларда ишлашади – бу табиий хол. Ўқишни битириб келганимдан сўнг, отам чет элдан қайтиб келди ва яна мактабга ишга кирди.
– Отанг ҳам ўқитувчими, ким деган? Балки танирман, ахир Бўстон ҳовучдек шаҳар?
– Дадам муаллиммас, мактаб қоровули, лекин кўрсангиз, танийсиз. Мактабга сурат туширгани борганингизда бир неча марта иккалангизни бирга кўрган эдим.
– 660 ойлик олишингни отанг биладими?
– Йўқ. У бечора турмушга чиққунимгачаям, хозир ҳам “қанча ойлик оласан” деб сўрамаганлар…
– Мабодо (бир-во-рий) сўраб қолса, “бир ярим миллион ойлик оламан” деб алдайвер. Тўғрисини айтма-е-эй, шўрлик эшитиб, қисиниб ўлиб қолмасин?!
“Мактаб қоровули, мактаб қоровули, 61-мактаб қоровули…” Ярим кун эслашга харакат қилиб, ниҳоят уни эсладим!
Э-э, у ўша қоровул-ку, мактаб гулзорида ётган СНИКЕРС шкалад қоғозини кўрсатиб “бу нима, еб кўрганмисан, мазали нарсами” деб сўраган?!
Бировни устидан кулиш ниятим йўқ, чунки ўзим ҳам “СНИКЕРС”ни сўнгги марта талабалик давримда еган эканман; демак, анча бўлибди, бармоқ букиб санаш учун қўлу оёғимдаги бармоқлар ҳам етмайди – бу йилларнинг ҳисобига!

Муаллиф:Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёшлар иттифоқи: “россияда паспортини йўқотган мигрантлар ортга қайтарилади”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербургда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳаёти билан яқиндан танишган. ...

Москвада ўзбекистонликлар муштлашди, 2 қурбон бор

Бугун Москва шаҳрининг жануби-шарқий қисмида 10 киши иштирокида муштлашув бўлган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда, деб ёзади телеграмдаги Zed News ...

«ўздонмаҳсулот» компанияси раиси ва куёви пора олганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада  «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган Сурат Ҳайдаровнинг жиноий қилмишлари ҳақида маълумот берилди. Айни ...