Янги жамоат бирлашмаси таъсис этилди

 

ИКАР – ҳуқуқий ёрдам маркази        Андижонда бир гуруҳ ташаббускорлар саъй-ҳаракати билан яна бир нодавлат-нотижорат ташкилотига асос солинган. “ИКАР – ҳуқуқий ёрдам маркази” деб аталган, тўлиқ номланиши “Инсонларни кризисдан асраш руҳий-ҳуқуқий ёрдам маркази”нинг таъсисчиси Муҳаммадқодир Отаханов томонидан ишлаб чиқилган Низоми муҳокома этилиб, тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун   тавсия этилган.

                         – Жамоат бирлашмамиз ўз фаолиятини Республика  бўйича амалга оширади, – дейди “ИКАР – ҳуқуқий ёрдам маркази”нинг  таъсисчиси ва  раиси Муҳаммадқодир  Отаханов, – Давлат рўйхатидан ўтказилиши учун икки миллион сўмга яқин ва  рамзий белгисини рўйхатга олиниши учун эса беш юз минг сўм миқдорида рўйхатга олинганлик учун йиғим тўланиши лозим. Хозирда ташаббускорлар билан ана шу пулларни жамлаб, банкка тўлагач, Адлия вазирлигига илова қилиб топшириш учун ҳаракат қиляпмиз. Ўзбекистон Ташқи иқтисодиёт Миллий Банки Андижон вилоят бўлимида вақтинчалик ҳисоб-рақами (29801000500000074303) очилди ва Низом жамғармамизни шакллантириш ҳамда таъсис харажатларимизни қоплаш учун хайрия маблағларимизни йиғишни бошладик.

                Жамоат бирлашмасининг  асосий фаолияти    инсонларнинг, оилалар ва фуқаролар жамоасининг ижтимоий ҳаётда тушкунликка тушиб қолишдан асраш, уларга тиббий ва психологик маслаҳатлар, ҳуқуқий кўмак бериш орқали ҳаётларини изга солиб олишлари, стресс ва кризислардан қутилиб ҳаётларини тиклаб олишларига кўмаклашидан иборат. Шунингдек, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларининг шаклланишига ёрдамлашиш, кенг жамоатчилик ўртасида инсон ҳуқуқлари тушунчасини тарғиб ва ташвиқ қилишдан, ҳуқуқий маданиятни таркиб топдириш, шу ҳаракатлар йўналишида тиббий-психологик, моддий, иқтисодий ва маънавий кўмак беришдан; инсонни асраш йўналишида  (ҳамма учун тенг ҳуқуқлилик)  принципи асосида аниқлаш, текширув, ахборотлар тўплаш ва  маълумотларни тарқатишдан иборат.

            Фуқароларнинг руҳан тушкунликка олиб келадиган сабабларни,  ишлаб чиқаришда, ижтимоий-сиёсий, миллий, диний доираларда ҳақ-ҳуқуқлари  бузилиши ҳолатларини рўйхатга олиш ва поймол этилган ҳуқуқларнинг тикланиши учун саъй-ҳаракатлар олиб бориш орқали кризис-тушкунликлардан асраб қолишдан иборат.

         Фуқаролик жамияти қурилишида ва ривожланишида шахснинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш.

 Ҳуқуқий институтлар, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи фаоллари тайёргарлиги, тажриба ва билим олишларини рағбатлантириш.

  Ижтимоий фаолликни, руҳий кўтаринкиликни, ҳуқуқий маданиятни тарғиб-ташвиқ қилишга йўналтирилган кўрик-танловлар, беллашувлар ва бошқа маданий тадбирлар уюштириш, семинар-тренинглар ўтказиш.

         Фуқароларнинг суриштирув-тергов ва суд маҳкамаларида руҳий тушкунликка тушмасликлари, ҳимоя ҳуқуқини таъминланиши учун қонунда белгиланган тартибда мустақил ҳуқуқий ҳаракатлар олиб бориш, уларнинг берган ариза, шикоят, илтимослари ва муҳтожликларига жавобан жамоат ҳимоячилари ёки жамоат қораловчилари сифатида вакилларни тайнлаш.

        Маълум бир муаммоларни ҳал этишда миллий ва халқаро ташкилотларга муваққат  иттифоқчиларни тузишда кўмаклашади ҳамда қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22-моддаси талабига кўра Ўзбекистон фуқороларининг ва ўзбек мигарантларини ҳорижий давлатларда ҳуқуқий химоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш  юзасидан давлат органларига кўмаклашиши мумкин.

            Энди гап унинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатга олиниш-олинмаслигида қолган. Ташаббускорлар жамоат бирлашмаларининг давлат рўйхатидан ўтказилишига катта умид боғлайди.

         Таъсисчи Муҳаммадқодир  Отаханов (ikar.hrw@gmail.com)нинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларидаги коллежларни тамомлаётган кўплаб битирувчиларнинг иш билан таъминланишига ҳам имкон яратилган бўлади. Чунки, коллежларнинг ҳуқуқ, педагогика  ва  тиббий йўналишлари бўйича тамомлаган ёшларни аъзоликка ҳамда ишга таклиф этиляпти

                                                                                     Жумагул   Турсунова   

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳар куни чўмилиш шартми?

Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ...

Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) ...

Тошкентда ҳомиладор муслимани “ечинтириб, зўрламоқчи бўлишган”

ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400