Ўзбекистонда Facebook муаммосиз ишлай бошлади

3 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидан узилиб қолган ўзбекистонликлар бир ҳафта ўтиб яна ушбу ижтимоий тармоқдан муаммосиз фойдалана бошлашди,  – дея Кун .Уз нашри хабар берди

12 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари Facebook саҳифасига прокси ва хусусий виртуал тармоқ – VPN ишлатмаган ҳолда ҳам кириши мумкин бўлмоқда.

Ой бошида ушбу ижтимоий тармоққа киришда муаммолар пайдо бўлгач, фойдаланувчилар орасида бу ижтимоий тармоқ Ўзбекистонда ёпилгани тўғрисида тахминлар пайдо бўлганди.

«Ўзбектелеком» эса бундай эҳтимолни рад этиб, Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётганини таъкидлади.

Facebook бир ҳафтадан кўпроқ муддат ишламаганига шундан бошқа изоҳ берилмади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда Facebook билан муаммо бошлангач, фойдаланувчилар VPN иловаларини фаол равишда юклаб ола бошлашди ва бу Google Play’да ҳам ўз аксини топди – Secure VPN ва Thunder VPN Ўзбекистон бўйича энг юкланиб олувчи иловалар 20талигига кирди.

Маълум бўлишича, Facebook билан муаммолар қўшни Тожикистонда ҳам кузатилган.

Тожикистонликлар август ойи бошида, Данғарадаги терактдан кейин ижтимоий тармоққа кира олмай қолишган.

12 сентябрь куни Тожикистонда ҳам Facebook яна ишлай бошлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевнинг андижонга уюштиражак сафари тадбиркорларга қимматга тушмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари арафасида Андижон – Хонобод оралиғидаги 77,2 километрли тош йўллар ва йўл бўйидаги объектлар таъмирланмоқда ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...

“тушунишингизни сўраймиз…” “ўзбектелеком” “youtube” ва “facebook” масаласига изоҳ берди

“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистонда “YouTube” ва “Facebook” сервислари очилмаётганидан яхши хабардор ҳамда бу муаммони ҳал қилиш йўлида ишламоқда. Бу ҳақда компаниянинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400