Уйсиз қолган шифокор аёл

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғида уйма-уй уй қидириб ижарада яшаётган  Бойназарова Анора Худойқуловна 1961-йилда туғилган. Анора опа 1981-йилда Тошкент тиббиёт институтини санитария-гигиена факултетига ўқишга кириб, 1986-йилда институтни тамомлаган.

Ўқишни битказиб, врачлик дипломини олгандан сўнг, Тошкент тиббиёт институтини стомотолгия факультетида ўқиб, даволовчи стомотолог мутахассислигини олган Косон тумани Оброн қишлоғида 1960 йилда туғилган, институтда бирга ўқиган курсдоши Алпомишов Ғулом Нуриддинович билан 1987 йил 12 декабрда шаръий никоҳ билан, 1988 йил 6-январда Косон туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб, эр-хотин бўлиб яшаган.

Фото:www.zakon.kz

Ўша вақтда ёш оила бўлган эр-хотин жуда ҳам иноқ яшаган, никоҳлари даврида 1988 йил 7-октябрда Нуриддинова Дилора Ғулом қизи, 1990 йил 25 январда Нуриддинов Бобур Ғулом ўғли, 1992 йил 12 мартда Нуриддинов Шохрух Ғулом ўғли, 1994 йил 18 мартда Нуриддинов Ўлмасжон Ғулом ўғли фарзадлари туғилган.

-Мен келин бўлиб, Нуриддиновлар хонадонига 1987 йилда келганимда,- деди Анора опа, мен билан суҳбатда,-ҳозирда низолашилаётган уй-жой 4 хонали бўлиб, хоналарга уй ичидан ичма-ич ўтилар эди. 1991-1992- йилларда келин бўлиб тушган уйга қўшиб, иккита хона ва уй олдига тўлиқ бор бўйига, яъни узунасига айвонни яшаб турган уйимизга қўшиб қурдик, том устини ҳам бузиб, эски кичик ўлчамдаги шиферларини олиб ташлаб, янги узун ўлчамдаги старапелаларни ва  катта ўлчамдаги янги шиферларни сотиб олиб, янги старапела ва шиферлар билан том устини тўлиқ яхлит ҳолда ёпдик,-деб, қизишган ҳолда гапира бошлади.

Анора Бойназаровани айтиши бўйича 1991- йилдан 1996-йилга  қадар эри Алпомишов Ғулом билан бирга 3-хонали ҳаммомни пишиқ ғишт билан қуриб, устини қўйма бетон билан ёпиб, ҳаммом томи устига катта тўртбурчак бўлган темир ховуз сотиб олиб ўрнатишган. Ҳаммом ёнидан тандирхона ва   бир дона лой ўчоқ ва бир дона темир ўчоқ ўрнатишиб, устини шиферли айвон билан ёпишган. Тандир айвони ёнидан 3 хонали ошхона қўришган. 3 хонали ошхонадан бири овқат пиширадиган газ плита ўрнатилган хона, иккинчиси омборхона ва учинчиси хам овқатланадиган хона бўлиб, шу ошхона олдини тўлиқ айвон билан ёпиб, устини шифер билан яхлит қилиб ёпишган.

Хаммомни орқа томонидан  лой ғишт билан қуриб хожатхона қуришиб, устини шифер, пастини тахта пол билан жиҳозлашган.  Ҳаммом ёнидан ҳожатхонага боргунча бетон билан тротуар йўл  қуришган.

Шунингдек, ҳовлидаги эски молхона ёнидан  30 метр чамаси узунликда мол айвон ва  ем сақлаш омборхонасини ва автогаражни 2004-2005 -йилларда Анора Бойназарова турмуш ўртоғи Ғулом ака билан бирга қуришган.

-Эр-хотин биргаликда,-дейди Анора опа,- 2009-2010- йилларда тўнғич ўғлимиз Нуриддинов Бобур учун  бетон фундаментли, икки қаватли қилиб қуриш учун, пишиқ ғиштдан беш хонали уй қуришни бошладик. Пишиқ ғиштдан биринчи қаватини қуриб битказганмиз.

-Эр-хотин билан биргаликда узунлиги 19,5 метр, эни 9,5 метр бўлган иссиқхона қуриш учун 2011 йилда  АТ Микрокредитбанк Косон филиалидан 4 миллион 900 минг сўм 3 фоизли кредитни ўзимни номимга олиб, Қарши шаҳридаги савдо дўконидан иссиқхона қуриш учун металл трубалар ва металл арматуралар сотиб олиб, иссиқхона қурдим. Иссиқхона ичига 60 дона лимон кўчати экдим, лимон кўчатлари ҳосилга ҳам кирган эди. Лекин эрим Алпомишев Ғулом бошқа аёлга илакишиб, у аёлни уйга олиб келмоқчи бўлганлиги ва икки хотинли бўлиб, яшамоқчи эканлигини айтавергач, мен у билан жанжаллашиб қолдим. Ҳатто эрим шу даражага бориб етдики, шу аёлнинг қизини кичик ўғлим Нуриддинов Ўлмасжон Ғулом ўғлига келин қилиб олиб берди. Келин эса ҳар хил дуо қилинган, онаси берган егулик ва ичимликларни менга ва эримга едиришни бошлади,-дейди Анора опа бир зум тўхталиб,- Келинга чой дамлагин десам, у олиб келган чой ширин чой экан. Чой нега ширин, сиз ҳам ичиб кўринг деб эрим Ғулом акага ҳам бердим. У киши ҳам чой ширинлигини айтгач, мен келинга зуғум қилиб сўраганимда, у онаси бизни чойимизга иссиқ-совуқ қилиш учун шакар қўшиб беришни айтганлигини айтиб, йиғлаб қўяверди ва ошхонадан онаси дуо ўқитиб бериб юборган шакарни бизга кўрсатди. Шундан сўнг мен келинни қўлидан ҳеч нарса емай қўйдим, Эрим Ғулом ака эса мен билан бутунлай эр-хотинлик муносабатига киришмай, гоҳида уйга кеч келадиган ёки келмай қўядиган одат чиқариб, мени уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб, пичоқ ўқталиб, гоҳида болта олиб қувадиган одат чиқарди. Натижада мен 2014 йил 31-декабрь куни эрим мени ўлдириб қўйишидан қўрқиб, уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим, бу вақтда катта ўғилларим Тошкент Стомотология институтида ўқиётган эди. Мен ота-онамникига кетдим. Бир қизимни турмушга берганман. Ҳозирда Косон тумани Қуйи Оброн қишлоғида ижарада яшаяпмиз,-дейди Анора опа ўйчан,-2017 йил 23-ноябрда менга иссиқхонани устини селлофан клёнка билан жавобгар Алпомишев Ғулом ёптиргани қўймаганлиги сабабли ҳосилга кирган лимон дарахтлари совуқдан нобуд бўлган, -дейди ачиниб, Анора опа.

Анора опа ва Алпомишев Ғулом  2017 йил 25 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди томонидан никоҳдан ажратилган. Ҳозирги кунда врач Бойназарова Анора Косон туман Тиббиёт бирлашмасининг Диагностика бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди ва ишга ҳам яшаб турган ижара уйидан қатнайди.

Эр Алпомишов Ғулом хотини Анора опа ва болаларига айтмасдан, яширин равишда ўша вақтда “Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғининг раиси бўлган,  МХХдан пенсияга чиққан  Очилов Бобомурод билан тил бириктириб, ундан Анора опа ва фарзандларини уй рўйхатида кўрсатмасдан маълумотнома олиб, барча уй-жойни марҳум отаси Алпомишев Нуриддинни мол-мулки деб топиш ҳақида Косон туман ҳокимининг 2016-йил  йил 13-октябрь кунидаги “Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Юқори Оброн қишлоғида жойлашган (мархум) Алпомишев Нуриддиннинг Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Юқори Оброн қишлоғида жойлашган ер участкаси ва уй-жойига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида” №Х-1173/10-сонли қарорини чиқаришга эришган. Косон туман ҳокими эса Анора опа ва никоҳи даврида турмуш ўртоғи Алпомишев Ғулом билан қурган қўшимча иморатларни, ёрдамчи хўжалик бинолари ва иншоотларни марҳум Алпомишев Нуриддиннинг мулки деб қарор чиқарган.

Ушбу қарорга асосан Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2016 йил 27 октябрь куни кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, “бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида” серияси QA, рақами №0011218 бўлган  гувохнома мархум Алпомишов Нуриддин номига берилган.

Косон туман 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2017 йил 10 январ куни реестрга №1-226-рақам билан рўйхатга олинган “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома”га асосан мархум Алпомишев Нуриддин номига эгалик ҳуқуқи билан кадастр хужжатлари тайёрланган уй-жой тўлиғича Алпомишов Ғуломни синглиси  Олпомешова Дилноз Нуридиновнанинг фойдасига мерос мулк қилиб ҳужжатлаштириб берилган.

Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан Олпомешова Дилноз фойдасига “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида” серияси  QA, рақами №0025128 бўлган гувохнома, “бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида” серияси QA, рақами №0011458  бўлган  гувохнома  2017 йил 22 февраль куни берилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 23-моддаси 1-қисми ва 2-қисмига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади, деб белгиланган.  

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 182-моддасига кўра,  мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар, эканлиги белгиланган.

Анора опа ва Алпомишев Ғулом билан никоҳимиз даврида юқорида баён қилинганган қурилишларни биргаликда қуриб, кўчмас мулкни яратишган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:  ҳуқуқни тан олиш;  ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш  эканлиги белгиланган.

-Мен ва собиқ турмуш ўртоғим Алпомишев Ғулом никоҳимиз даврида ўз меҳнатимиз билан биргаликда қурган бино ва иншоотлар, ёрдамчи иморатлар тенг улушдаги умумий мулкимиздир. Марҳум Алпомишев Нуриддин биз эр-хотин қурган, мен мазкур даъво аризамда кўрсатган қўшимча иморат ва бошқа қурилишларга ҳеч қандай улуш қўшган эмас ва қурмаган,-деб қатъийлик билан баландроқ овозда Анора опа гапира бошлади,-Шунинг учун фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига Косон туман ҳокимининг 2016-йил  йил 13-октябрь кунидаги “Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Юқори Оброн қишлоғида жойлашган (мархум) Алпомишев Нуриддиннинг Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Юқори Оброн қишлоғида жойлашган ер участкаси ва уй-жойига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида” №Х-1173/10-сонли қарорини, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2016 йил 27 октябрь куни мархум Алпомишов Нуриддин номига берилган  “бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида”ги серияси QA, рақами №0011218 бўлган  гувохнома  ва кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини, Косон туман 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2017 йил 10 январ куни реестрга №1-226-рақам билан рўйхатга олинган “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома”ни, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан Алпомишова Дилноз фойдасига 2017 йил 22 февраль куни берилган “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида” серияси  QA, рақами №0025128 бўлган гувохнома, “бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида” серияси QA, рақами №0011458  бўлган  гувоҳномани ҳақиқий эмас,-деб топиш ҳақида,яшаб келган, ҳозирда  низоли уй-жой ҳудудида мен ва Алпомишев Ғулом билан биргаликда никоҳимиз даврида қурган кадастр хужжати бўйича литер №0001 даги 5,6 хоналарни, 3-хонадаги эшикни, литер №0002 айвонни, литер №0001 яшаш уйини яхлит том қисмини, литер №0003 ҳаммомни, литер №0004, №0005, №0007 айвонларни, литер №0008 қурилиши битмаган яшаш уйни, литер №0006 бўлган ошхонани, литер №0013 хожатхонани, литер №0012 гаражни, литер №0010 мол айвонни, литер №0009  рақамли ем сақлаш омборини,  ва иссиқхонани, 24 метр хожатхонагача бўлган бетон тўшамали тротуарни Алпомишов Ғулом ва мени умумий мулкимиз деб топиш тўғрисида даъво аризаси бердим,-дейди Анора опа.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

150-моддасига, умумий даъво муддати — уч йил эканлиги белгиланган.

Мазкур Кодекснинг  163-моддасига кўра, даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди:

-мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига;

-қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга, деб белгиланган.

Шунинг учун Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди Ўзбекистон фуқароси Бойназарова Анорани низоли уй-жой учун берган даъво талаблари бўйича даъво қилиш муддатимни ўтмаган деб, унинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиши лозим.

-Судда  жавобгар тариқасида иштирок этиши шарт бўлган собиқ эрим Алпомишов Ғулом мени уй-жойга кейинчалик киритмаслик ҳаракатини қилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, келгусида мол-мулкни бўлишга даъво қилишим, улушимни ажратиб беришни талаб қилишим  учун никоҳимиз даврида қурилган барча иморатларни ва қўшимча қурилиш хоналарни қийматини суд-қурилиш экспертизаси орқали  баҳолатишни ҳам ўзимнинг даъво аризамда ҳам талаб қилмоқдаман,- деб мен билан суҳбатини Анора опа якунлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига кўра, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт, деб белгиланган. Хўш, суд мулкидан айрилиб, уйсиз қолган Анора опани даъво аризасига кўра, никоҳи даврида меҳнат қилиш, пешона тери эвазига яратган қўшимча қурилиш ва янги қурган иморатларини эр-хотиннинг умумий мулки деб эътироф этармикин?

Биз буни сизлар билан бизнинг mulkdor.соm  сайтимизни мунтазам ўқиб борсангиз албатта билиб оламиз.

 

Муаллиф:Чўян Маматқулов 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Аҳвол криминал бўлиб ётибди, давлат бюджетидан ажратилган пуллар талан-тарож қилинмоқда

Сарвар Отамуродовнинг айтишича, Халқ таълим вазирлиги фаолиятида бир қатор камчиликлар бор. “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, ...

Озарбайжонда ўзбекистон фуқароси ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди

16 май куни Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига борган Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Муродов 19 май куни вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ...